https://sputniknews.uz/20240513/tanzila-narbaeva-samarkand-forum-43848404.html
Танзила Нарбаева Самарқанддаги халқаро форумда музокаралар ўтказди
Танзила Нарбаева Самарқанддаги халқаро форумда музокаралар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Сенат раиси “БМТ Аёллар” тузилмасининг минтақавий директори ва Озарбайжон республикаси Миллий Межлис раиси билан музокаралар ўтказди.
2024-05-13T09:38+0500
2024-05-13T09:38+0500
2024-05-13T10:20+0500
сиёсат
ўзбекистон
самарқанд
форум
ўзбекистон олий мажлиси сенати
бмт
марказий осиё
аёллар
аёллар ҳуқуқлари ҳимояси
аёллар ҳуқуқлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0d/43848743_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d809e357991705d323d8d1e8c4d16f16.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Самарқандда ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида “БМТ Аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Бeлeн Санс Лукe билан музокара ўтказди.Мулоқот чоғида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан Тузилма ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, гендер бюджетлаштириш, гендер статистикаси ҳамда гендер аудит йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.Қайд этилишича, муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда аниқ йўналишларни белгилашга келишиб олинди.Шунингдек, Танзила Нарбаева Озарбайжон республикаси Миллий Межлис раиси Саҳиба Гафарова билан ҳам учрашди.Унда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича парламентларнинг ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.Томонлар халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.Шунингдек, Саҳиба Гафарова Ўзбекистон ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилаётган Осиё хотин-қизлар форуми аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришда муҳим майдон бўлишини айтиб ўтди.Маълумотга кўра, Осиё қитъасида 4,82 млрд киши яшайди, бу дунё аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи деганидир. Шунингдек, қитъа умумий аҳолисининг 2,3 миллиарди ёки қарийб 49 фоизини аёллар ташкил этади. Форумда айнан уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0d/43848743_214:153:1148:853_1920x0_80_0_0_4f23f9f2e59caa6905a93f8fddf9e1b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“бмт аёллар” тузилмасининг минтақавий директори озарбайжон республикаси миллий межлис раиси танзила нарбаева самарқанд бeлeн санс лукe саҳиба гафарова
“бмт аёллар” тузилмасининг минтақавий директори озарбайжон республикаси миллий межлис раиси танзила нарбаева самарқанд бeлeн санс лукe саҳиба гафарова
Танзила Нарбаева Самарқанддаги халқаро форумда музокаралар ўтказди
09:38 13.05.2024 (янгиланди: 10:20 13.05.2024) Сенат раиси “БМТ Аёллар” тузилмасининг минтақавий директори ва Озарбайжон республикаси Миллий Межлис раиси билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Самарқандда ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида “БМТ Аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Бeлeн Санс Лукe билан музокара ўтказди.
“Кейинги йилларда гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, имкониятларини кенгайтириш йўналишида “БМТ Аёллар” тузилмаси билан ҳамкорлик янги босқичга чиқди”,— дейилади юқори палата хабарида.
Мулоқот чоғида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси билан Тузилма ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, гендер бюджетлаштириш, гендер статистикаси ҳамда гендер аудит йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.
Қайд этилишича, муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда аниқ йўналишларни белгилашга келишиб олинди.
Шунингдек, Танзила Нарбаева Озарбайжон республикаси Миллий Межлис раиси Саҳиба Гафарова билан ҳам учрашди.
Унда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича парламентларнинг ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Шунингдек, Саҳиба Гафарова Ўзбекистон ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилаётган Осиё хотин-қизлар форуми аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришда муҳим майдон бўлишини айтиб ўтди.
“Томонлар икки давлат тадбиркор аёллари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга, ёш парламентарийлар мулоқотини янада жадаллаштиришга келишиб олди”, — дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, Осиё қитъасида 4,82 млрд киши яшайди, бу дунё аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи деганидир. Шунингдек, қитъа умумий аҳолисининг 2,3 миллиарди ёки қарийб 49 фоизини аёллар ташкил этади. Форумда айнан уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтади.