Бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди

© Sputnik / Сергей ПятаковТрудовые Мигранты в России
Трудовые Мигранты в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси амалга оширилмоқда. Мутасаддилар бу борадаги ишларнинг туман ва маҳаллалар кесимидаги ижроси юзасидан ахборот берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции
Қайд этилишича, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилган. Улар у ердаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Бунинг учун арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзлар йўналтирилаяпти. Агросаноат мутахассислари билан бирга аҳоли томорқаларида сердаромад экинлар экилаяпти.
Президент ишлар ҳамма жойда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди. Бугунги мураккаб вазиятда одамларни ишли ва даромадли қилишнинг ягона йўли ички имкониятларни тўла сафарбар этиш эканини таъкидлади.
Фуқароларни чет элда ишлашга тартибли ва хавфсиз жўнатиш, Ўзбекистонга қайтганларнинг бандлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан. Шу боис Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ислоҳ қилинмоқда. Барча ҳудудларда “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилмоқда.
Етарли малакаси бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга қўшимча ўқитилади, хорижлик иш берувчилар талабига қараб мақсадли тайёрланади. Шу асосида яқин муддатларда 150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланган.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириш, тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади.
Давлат раҳбари фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2024
Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения занятости в махаллях, упорядоченной организации трудовой миграции
Миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.
Жители Украины проходят польско-украинскую границу через контрольно-пропускной пункт Медыка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Миграция жараёнида ўзгаришлар кутилмоқда — президент фармони
Янгиликлар лентаси
0