Миграция жараёнида ўзгаришлар кутилмоқда — президент фармони

© Sputnik / Alexey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишЖители Украины проходят польско-украинскую границу через контрольно-пропускной пункт Медыка
Жители Украины проходят польско-украинскую границу через контрольно-пропускной пункт Медыка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Oбуна бўлиш
Давлат томонидан меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш ва мигрантларнинг оила аъзоларига ёрдам бериш чора-тадбирлари кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда миграция соҳасида қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Бу ҳақида “Миграция жараёнларини такомиллаштириш ва меҳнат мигрангларини қўллаб қувватлаш ҳақида президент фармонида” айтиб ўтилган.
Миграция жараёнларини такомиллаштириш мақсадида:
1.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги – давлат муассаси ташкил қилинади
2.
Вазирлар Маҳкамасида ташқи меҳнат миграци бўлими ташкил этилади (4 киши)
3.
БАА, Британия, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ва Япониядаги дипломатик ваколатхоналарда меҳнат миграцияси бўйича атташе лавозими жорий этилади
Мигрантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ташкиллаштирилган тартибда меҳнат миграциясига кетаётганлар учун тил, касб малакаси бўйича имтиҳон, ишчи виза ва йўл чиптаси харажатлари белгиланган миқдорда қоплаб берилади;
Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилади;
Британия, Германия, Туркия ва Саудия Арабистонида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш бўйича музокаралар олиб борилади;
2024 йилнинг 1 сентябридан туну-кун ишлайдиган call-марказ ташкил этилади. Унга чет элдан бепул қўнғироқ қилиш имкони ҳам яратилади;
2025 йил 1 июлга қадар Ўзбекистондан чиқиб кетаётган ва кириб келаётган меҳнат мигрантлари электрон маълумотлар базаси ташкил этилади;
2024 йил 1 июндан ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга қабул қилган иш берувчиларга 12 ой давомида 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
Маҳалла еттилиги томонидан хориждан қайтиб келганлар рўйатга олиниб “реинтеграция” модулига киритилади;
2024 йил 1 июндан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилади;
Ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга “Инсон” ижтимоий хизмат марказлар томонидан ёрдам кўрсатилади;
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 2 миллионга яқини хорижий давлатларда ишламоқда. Бу ўртача ҳисобда, меҳнатга олаёқатли аҳолининг 10%ини ташкил қилади. Ўзбекистонликлар, ишлаш мақсадида энг кўп Россияга келмоқда — 1,4 млн. киши. Иккинчи ўринда — Қозоғистон - 300 мингга яқин. қолганлар Жанубий Кореяда (65 минг) ва БАА, Туркия ва Европа давлатларида.
Янгиликлар лентаси
0