https://sputniknews.uz/20240509/suv-43802127.html
Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади
Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди
2024-05-09T15:22+0500
2024-05-09T15:22+0500
2024-05-09T15:22+0500
жамият
ўзбекистон
сув
сув хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23072734_0:1140:2048:2292_1920x0_80_0_0_9199fe6e7bd3b2bbb798007953900def.jpg
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 7 май куни “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
https://sputniknews.uz/20240319/ozbekiston-qozogiston-transchegaraviy-suv-hisoblagichlar-43046179.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/02/23072734_0:1536:2048:3072_1920x0_80_0_0_3d9889fc3ce4101bbf17f108f63c3220.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув хўжалиги вазирлиги сув
сув хўжалиги вазирлиги сув
Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади
Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи давлат органи этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 7 май куни “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида”ги президент фармони
қабул қилинди. Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.
Қуйидагилар Сув хўжалиги вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
ягона сув баланси ва Давлат сув кадастрини юритиш;
трансчегаравий ва ички дарёлар, сойлар сувларини самарали бошқариш ҳамда табиий кўллар, сув иншоотлари ва ер ости манбаларида етарли сув захирасини яратиш орқали мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш;
рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда сув ресурсларини бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш;
соҳага ресурс тежовчи замонавий технологияларни, илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни кенг жорий этиш;
сувдан фойдаланиш ва сувни бошқаришга бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.