Турк компанияси Ўзбекистонда пойабзал ишлаб чиқармоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаОбувь, произведенная в Джизакской области
Обувь, произведенная в Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2024
Oбуна бўлиш
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 2 миллион долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Турк компанияси Ўзбекистонда турли моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
“Ўзчармсаноат” уюшмасида Туркиянинг “CASHM BARLAS” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди.
© Узчармсаноат“Ўзчармсаноат” уюшмасида Туркиянинг “CASHM BARLAS” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
В Ассоциации Узчармсаноат прошла встреча с инвесторами из Турции, которые представляют новое предприятие CASHM BARLAS.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2024
“Ўзчармсаноат” уюшмасида Туркиянинг “CASHM BARLAS” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Турк компанияси мамлакатимизда турли моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган сармоявий лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 2 миллион долларни ташкил этади. Ускуналарнинг 70 фоизи Туркиядан келтирилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида кимошди савдосига қўйилган чарм саноатига ихтисослаштирилган ер майдонларидан сотиб олиб, бино қуриш ва янги корхона ташкил этиш режалаштирилган.
Музокаралар давомида корхонада пойабзал моделларини ишлаб чиқиш бўйича дизайнер ва технолог кадрларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонлик мутахассислар учун ушбу йўналишда тренинглар ўтказилади.
Ўзбекистон Россиядан спорт кийимлари ва пойабзаллар харид қилади
Ўзбекистон Россия тажрибаси асосида чарм-пойабзал соҳасида технопарк очиши мумкин
Андижонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар Африкага экспорт қилиниши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0