Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди — тафсилотлар

© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанIII Халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди.
III Халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2024
Oбуна бўлиш
Халқаро инвестиция форумида имзоланган келишувлар қиймати ўтган йилгига нисбатан ошди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентда ўтган III Халқаро инвестиция форумида жами қиймати 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. Форум 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлади.
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли республики УзбекистанIII Халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди.
В Узбекистане с успехом завершил свою работу III Ташкентский международный инвестиционный форум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2024
III Халқаро инвестиция форумида 26,6 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди.
“Форум якунига кўра жами қиймати $26,6 млрдга тенг келишувлар имзоланди. 2023 йилги форумда 11 млрд долларлик 167 та ҳужжат имзоланган”, — дейилади хабарда.
Форумда қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди:
“Data Volt” компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд) ва яшил технологияларга асосланган “маълумотлар марказларини” қуриш ($3 млрд);
“Acwa Power” компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд);
“Amea Power” компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш ($1,1 млрд);
“Saudi Tabrid”компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ($750 млн);
“Nil Shugar” компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш ($500 млн);
“Shaynxay Knud Interneshnl” компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ($205 млн);
“Vilmar Interneshnl” компанияси (Сингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари вачорва учун озуқа ишлаб чиқариш ($200 млн).
“Бундан ташқари, форумда Миср, Венгрия, Туркия, Озарбайжон, Эрон каби давлатларнинг йирик компаниялари билан қиймати $6,6 млрд тенг янги инвестициялойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилган хабарда.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГЭСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлиб ўтди.
2030 йилда қайта тикланувчи энергия улуши 40% га етказилади — вазир
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, Data Volt компанияси иштирокида 5 миллиард долларлик яшил маълумотлар маркази қурилиши бошланди.
IT маҳсулотлари экспорти 5 млрд долларга етказилади
“Биз IT-компаниялар учун қулай муҳит яратмоқдамиз ва Ўзбекистонда офисларни очиш ва бошқариш билан боғлиқ барча хавфларни қоплаш учун “Нол риск” дастурини ишга туширмоқдамиз”, — деди у.
Шунингдек, Автомобиль йўллари қўмитаси ва "Al Bawani Capital" компанияси ўртасида Сирдарё-Бахт ҳалқа автомобиль йўлини қуриш ва Тошкент-Самарқанд йўлини реконструкция қилиш бўйича келишув имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган.
Шавкат Мирзиёев, Тошкент халқаро  инвестиция форуми. 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Ҳеч бир мамлакат ўткир муаммоларни якка ҳолда ҳал этолмайди — Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0