https://sputniknews.uz/20240428/toshkent-qozogiston-ona-uyi-ijtimoiy-markazi-43640711.html
Тошкентда Қозоғистон билан ҳамкорликда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади
Тошкентда Қозоғистон билан ҳамкорликда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва “Ана Yйі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида меморандум имзоланди. 28.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-28T16:05+0500
2024-04-28T16:05+0500
2024-04-28T16:05+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
аёллар
аёллар ҳуқуқлари
бола
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1c/43640827_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_18ce45078925f331290f915a26a36446.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг “Ана Yйі” жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги хабар берди.Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва “Ана Yйі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.Биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда Она уйи натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.Шу билан биргаликда, Она Уйи лойиҳаси доирасида марказда яшовчи оналарни касбий тайёрлаш дастури амалга оширилади.Келгусида Она уйларида тикувчилик устахоналарини очиш, оналарга турли мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган. Натижада, Она Уйи марказида бўлган вақт давомида аёллар ижтимоийлашиши, профессионал касбга эга бўлиши ҳамда ўзлари ва фарзандларини таъминлаш мақсадида келажак учун маблағ топишлари мумкин.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1c/43640827_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_63c3933762e48b00a57daa92eeeeda12.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, аёллар, аёллар ҳуқуқлари, бола, болалар
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, аёллар, аёллар ҳуқуқлари, бола, болалар
Тошкентда Қозоғистон билан ҳамкорликда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади
Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва “Ана Yйі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг “Ана Yйі” жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги
хабар берди. Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва “Ана Yйі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
“Ҳамкорликнинг мақсади қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий ва иккиламчи етимликнинг олдини олишдаги тажриба ва методологик кўникмалар алмашишга қаратилган узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат”, — дейилади хабарда.
Биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда Она уйи натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.
“Она Уйи маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдам беради. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади”, — дея қайд этилган хабарда.
Шу билан биргаликда, Она Уйи лойиҳаси доирасида марказда яшовчи оналарни касбий тайёрлаш дастури амалга оширилади.
Келгусида Она уйларида тикувчилик устахоналарини очиш, оналарга турли мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган. Натижада, Она Уйи марказида бўлган вақт давомида аёллар ижтимоийлашиши, профессионал касбга эга бўлиши ҳамда ўзлари ва фарзандларини таъминлаш мақсадида келажак учун маблағ топишлари мумкин.