Хўжандда Тожикистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази очилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Узбекистана и Таджикистана
Флаги Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2024
Oбуна бўлиш
Сўғд вилояти фермерлари тарғибот ишлари бўйича соҳа мутахассисларидан бепул маслаҳат олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма қишлоқ хўжалиги хизматлари марказини ишга туширди, дея хабар берди Sputnik Тожикистон.
Марказ Хўжанд шаҳрида Сўғд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси биносида очилди. Бу ерда тожикистонлик ва ўзбекистонлик олим ва мутахассислар вилоят фермерларини ердан турли экинлар етиштиришда самарали фойдаланишга ўргатмоқда.
Sputnik Тожикистон мухбирига Сўғд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуазиз Маҳмудзоданинг айтишича, марказ Тожикистон ва Ўзбекистон олимлари ва агрономлари иштирокидаги ўқув анжумани билан ўз ишини очган.
“Ўзбекистонлик олимлар ва селекционерлар Хўжандда бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, пахта, полиз, узум ва шолининг ҳосилдорлигини ошириш бўйича билимлари билан ўртоқлашди”, – дейди Маҳмудзода.
Сўғд вилояти фермерлари исталган вақтда марказга келиб, ўз фаолиятини тарғиб қилиш бўйича мутахассислардан бепул маслаҳат ва тавсиялар олиш имкониятига эга, дея тушунтирди қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили.
Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази Сўғддаги фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ва биологик ўғитлар етказиб бериш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида марказни очиш зарурати муҳокама қилинган эди.
Посевная кампания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2024
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0