https://sputniknews.uz/20240121/ozbekiston-tojikiston-oziq-ovqat-mahsulotlari-1-mlrd-dollar-42130457.html
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шолини ишлаб чиқаришга ихтисослашган агрокластер яратишни таклиф қилди.
2024-01-21T15:45+0500
2024-01-21T15:45+0500
2024-01-22T12:00+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
венгрия
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
шоли
картошка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22648284_0:17:3583:2032_1920x0_80_0_0_6e6db90fd0518eb905d080e77712cd76.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказишга келишиб олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Дилшод Назиров Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди. Икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари Берлинда бўлиб ўтаётган ХVI-Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро форумида учрашди.Қайд этилишича, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва републикада мавжуд агрологистика марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида экспорт салоҳиятини оширишда ҳусусий секторни жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.Шунингдек, ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳаларни (20 га майдонда “Дўстлик боғи”ни барпо қилиш, ўзбек селекцияга мансуб заъфаронни Тожикистонда ҳамкорликда етиштириш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказишга келишиб олинди.Шунингдек, вазир Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари билан уруғлик картошкани Ўзбекистонда етиштириш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилди. Қолаверса, Венгриянинг “Marthon Genetics” компанияси билан ҳамколикда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида қовоқнинг юқори ҳосилдор навларини яратишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.
https://sputniknews.uz/20240118/ozbekiston-guruch-talab-suv-42104260.html
ўзбекистон
тожикистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22648284_617:0:3348:2048_1920x0_80_0_0_8bab01774e60cc9974437595882aa48f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тожикистон озиқ-овқат маҳсулотлари агрокластер
ўзбекистон тожикистон озиқ-овқат маҳсулотлари агрокластер
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди
15:45 21.01.2024 (янгиланди: 12:00 22.01.2024) Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шолини ишлаб чиқаришга ихтисослашган агрокластер яратишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказишга келишиб олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Дилшод Назиров
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари Берлинда бўлиб ўтаётган ХVI-Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро форумида учрашди.
Қайд этилишича, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазири Қурбон Ҳакимзода билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва републикада мавжуд агрологистика марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида экспорт салоҳиятини оширишда ҳусусий секторни жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
“Тожикистон томонидан 10 минг га майдонда ўзбек селекциясига мансуб уруғлик шоли (“Искандар” ва “Лазурний” навлари) ва сабзавот уруғларини (пиёз ва сабзи) Тожикистонга етказиб бериш ҳамда Хўжанд вилоятида пахта ва шолини ишлаб чиқаришга ихтисослашган агрокластерни яратиш бўйича таклифлар билдирилди”, — дейди Назиров.
Шунингдек, ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳаларни (20 га майдонда “Дўстлик боғи”ни барпо қилиш, ўзбек селекцияга мансуб заъфаронни Тожикистонда ҳамкорликда етиштириш ва учинчи давлатларга экспорт қилиш) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини 1 млрд долларга етказишга келишиб олинди.
Шунингдек, вазир Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари билан уруғлик картошкани Ўзбекистонда етиштириш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилди. Қолаверса, Венгриянинг “Marthon Genetics” компанияси билан ҳамколикда Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида қовоқнинг юқори ҳосилдор навларини яратишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.