https://sputniknews.uz/20240425/ozbekiston-afgon-insonparvarlik-yordam-43606947.html
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Sputnik Ўзбекистон
Балх вилояти расмийлари президент ва Ўзбекистон халқига ёрдам учун миннатдорлик билдирди. 25.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-25T16:50+0500
2024-04-25T16:50+0500
2024-04-25T16:50+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
ёрдам
инсонпарварлик ёрдами
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43606664_0:15:599:352_1920x0_80_0_0_1c61ad5292f0862433f947e29d841f33.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Қайд этилишича, ёрдам президентнинг топшириғига асосан етказилган.Инсонпарварлик ёрдами таркиби:Ҳайратон шаҳридаги "Astras" компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазининг ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.Балх вилояти расмийлари президент ва Ўзбекистон халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди.“Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўлини таъмирлаш бошландиЭслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳрига етказилган эди.
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43606664_56:0:543:365_1920x0_80_0_0_6fcd13a0c476a724ac80bee9a431e0d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, афғонистон, ёрдам, инсонпарварлик ёрдами, сурхондарё
жамият, ўзбекистон, афғонистон, ёрдам, инсонпарварлик ёрдами, сурхондарё
Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Балх вилояти расмийлари президент ва Ўзбекистон халқига ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Қайд этилишича, ёрдам президентнинг топшириғига асосан етказилган.
Инсонпарварлик ёрдами таркиби:
10 минг 80 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка)
24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша.
Ҳайратон шаҳридаги "Astras" компанияси ҳудудида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазининг ўринбосари Эркин Ҳамраев ва Афғонистоннинг Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Балх вилояти расмийлари президент ва Ўзбекистон халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳрига
етказилган эди.