Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди

© ИА "Дунё"Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида "Ўткан кунлар" романининг араб тилидаги нашри тақдим қилинди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Ўткан кунлар романининг араб тилидаги нашри тақдим қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2024
Oбуна бўлиш
Таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи араб тилида нашр қилинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романининг илк араб тилидаги "Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси" деб номланган нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Машҳур асар таниқли таржимонлар Айн-Шамс ва Муҳаммад ал-Жибали томонидан араб тилига ўгирилган.

"Ўткан кунлар романининг араб тилига таржима қилиниши ўзбек маданияти, минтақа тарихи, ўзбекона одоб-ахлоқ каби фазилатларни Яқин Шарқ халқлари орасида кенг тарғиб этишда хизмат қилишига ишонч билдирилди”, — дейилади хабарда.

Айтилишича, таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилди. Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, "Ўткан кунлар" романининг 1925 йилдаги илк нашрининг сурати акс эттирилган.
“Китоб қаттиқ муқовада ва сарғиш рангли силлиқ қоғозда чоп этилди. Минтақадаги энг йирик "Дор ул-Маориф" нашриётида 1000 нусхада чоп этилган китобни Мисрдаги барча йирик кутубхоналар ва университетлар, таълим ва маданият муассасалари, давлат идоралари, Қоҳирадаги дипломатик корпус ўртасида тарқатиш режалаштирилган. Бошқа араб давлатларида ҳам мазкур роман таржимасини қайта чоп этиш назарда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ушбу китоб тез фурсатларда Ўзбекистондагийирик кутубхоналар ва университетларга ҳам тақдим этилади, шунингдек, бепул онлайн платформаларга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мисрнинг “Айн Шамс” университети профессори, ёзувчи, таржимон Муҳаммад ал-Жибали Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини араб тилига таржима қилишга киришгани маълум қилинган эди.
Маълумот учун, роман 1920 йиллар бошида ёзилган. 1922 йил илк бор “Инқилоб” журналида чоп этилган. 1926 йилда алоҳида китоб ҳолида нашр қилинган.
Янгиликлар лентаси
0