https://sputniknews.uz/20190410/abdulla-qodiriy-hayoti-va-ijodi-22340395.html
Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди
Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди
Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)- ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ўзбек романчилиги асосчиси. "Ўткан кунлар" ва "Меҳробдан чаён" ёзувчининг йирик романлари.
2019-04-10T00:00+0500
2019-04-10T00:00+0500
2022-01-23T19:45+0500
жамият
абдулла қодирий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/17/22340988_0:44:1301:775_1920x0_80_0_0_a450f5a6f600b5e97b9656d0411dd196.jpg
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)- ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси.1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрининг Эскижўва маҳалласида таваллуд топган. Адибнинг отаси Қодирбобо (1820-1924й) хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида Тошкент мудофаасида қатнашган. Адиб ўз таржимаи ҳолида шундай дейди: “Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада...туғилғонман. Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди... 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим...”1904-1906 йилларда бўлажак адиб мусулмон мактабида таълим олади.1908-1912 йилларда рус тузем мактабида,1916-1917 йилда Абулқосим шайх мадрарасида араб ва форс тилларидан сабоқ олади,1924-1925 йилларда В.Я Брюсов номидаги Москва адабий курсларида ўқийди.1918 йил- эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби1919 йил - “Озиқ ишлари” газетаси бош муҳаррири1920 йил- Касабалар шўросининг саркотиби1923-1926 йилларда “Муштум” журнали ташкилотчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритган.Адиб таржимаи ҳолида адабий фаолиятининг бошланишини шундай хотирлайди: “Шу миёналардан бозор воситаси билан татарлардан чиқадирғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913 йилда ўзбекча “Садои Туркистон”, “Самарқанд”, “Ойина” газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзиб юриш фикри уйғонди.Адибнинг илк чиқиши “Садои Туркистон” газетасининг 1914 йили 1 апрель сонида Абдулла Қодирий имзоси билан “Янги масжид ва мадраса” номли хабари бўлади.Адибнинг 1917 йили Октябрь тўнтаришларидан кейинги фаолияти асосан матбуот, яъни публицистика билан боғлиқ. У 1919-1925 йиллар оралиғида 300 та турли мақолалар, публицистик асарлар яратган. Абдулла Қодирий журналистик фаолияти ҳақида: “Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир...” дейди.Абдулла Қодирий адиб ва шоир сифатида 1912 йилларда фаолиятини бошлаган. “Тўй” “Аҳволимиз”, “Миллатимга”, “Фикр айлагил” каби шеърлари “Бахтсиз куёв” драмаси, “Жувонбоз” ҳикояси унинг илк асарларидир. Қодирий шундай хотирлайди: “1913 йилда чиққан "Падаркуш" таъсирида "Бахтсиз куёв" деган театр китобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан "Жувонбоз" отлиқ ҳикоячани ёзиб ношир топилмағонидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милициясига кўнгилли бўлиб ёзилдим...”.Абдулла Қодирий “Аҳволимиз” шеърини 21 ёшида ёзган. Шеърда кўтарилган муаммо ўзбек халқи учун ҳамон долзарб. Адибнинг бу каби шеърлари миллатпарварлик, маърифатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб жадидчилик ғоялари билан суғорилган. Муаллиф унда миллатнинг забун ҳолатидан куюниб сўзлайди, уйғонишга даъват этади, фикрлашга ундайди.АҲВОЛИМИЗКўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.Адибнинг 1916 йилда ёзилган “Улоқда” ҳикояси ўзбек реалистик ҳикоясининг энг яхши намуналаридан бири ҳисобланади. Бундан сўнг адиб бирин-кетин “Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди”, “Обид кетмон” каби насрий асарларини яратади.1926 йили “Муштум” журналида Қодирийнинг “Йиғинди гаплар” номли ҳикояси босилиб чиқади. Ҳикоя асосан танқидий руҳда бўлгани учун “аксилинқилобий ҳаракат қилганликда” айбланиб қамоққа олинади. Адиб ўзини мардонавор ҳимоя қила олади, шунинг учун қисқа муддатдан сўнг озод этилади. Шундан сўнг ҳам танқидий асарлар, ҳажвиялар ёзишдан тўхтамайди.Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидирАбдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романи ўзбек адабиётининг роман жанридаги илк асардир. Шу билан ёзувчи ўзбек романчилигига асос солган. 1922 йил “Инқилоб” журналида романдан боблар эълон қилинади. 1924-1926 йилларда ҳар бир бўлими алоҳида китоб ҳолида нашр этилади. Роман орқали Абдулла Қодирий халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи, “тарихимизнинг энг кир, қора кунлари” “хон замонлари”нинг мудҳиш тарихий жараёнлари ҳақида сўз очиб, бундан халққа сабоқ бермоқчи бўлади. Адиб тараққийпарвар зиёлилар қаторида туриб миллат тақдири устида астойдил қайғуради, нажот йўлини эса адабиётда кўргани боис миллий руҳдаги асарлар яратишга киришади.“Ўткан кунлар” романининг маъно мундарижа ғояси ниҳоятда кенг. Унда хилма- хил инсоний тақдирлар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавий-ишқий муаммолар қаламга олинган. Муаллиф асар орқали Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини гавдалантирган. Асарнинг марказий қаҳрамонлари бўлмиш Отабек ва Кумуш ҳамда Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Зайнаб каби образлар ўзбек адабиётининг том маънода ёрқин қаҳрамонлар намунасидир. Роман тўқима қаҳрамонларининг ҳаётийлик касб этиши ва тарихий воқеаларга уйғунлиги жиҳатидан ҳам, тилининг нафосати жиҳатидан ҳам ўзбек адабиёти хазинасини энг дурдона асарларидан биридир.1969 йили роман асосида режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан фильм суратга олинган.“Меҳробдан чаён” романиЎзбек адабиётининг иккинчи йирик романи ҳам Абдулла Қодирий қаламига мансуб. “Меҳробдан чаён” романи 1928 йили февралда ёзиб тугатилган. 1929 йил Самарқанд шаҳрида босилиб чиққан.Бу роман мавзуи ҳам “Ўткан кунлар” мавзуига монанд “хон замонлари” давридаги ўзбошимчаликлар тасвирланган. Асарнинг номи ҳам рамзий, чунки унда адиб зиёли уламоларни қаҳрамон қилиб танлаб саждагоҳдан чиққан, унга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, эътиқодсиз, ҳасадгўй кишиларга нишонадир. Мактабдор Солиҳ маҳдумнинг юмористик образи ёзувчининг жиддий ютуғи сифатида эътироф этилган. Романда Анвар ва Раънонинг севги саргузаштлари шоирона тарзда тараннум этилади.Гўзаллик, ҳалоллик, олийжанобликка интилувчи Раъно халқ феъл-атворига хос, ажойиб қиз, самимий, тоза ниятли, маънан содда ва очиқ. У Анварни ёрқин севги ила беғараз ва садоқат билан яхши кўради. Анвар-мардлик тимсоли, адолатли, чексиз виждон эгаси.“Меҳробдан чаён” романи асосида ҳам фильм суратга олинган.Қодирийнинг бошқа фаолиятлариАдиб қизғин ёзувчилик фаолияти билан бирга таржима билан ҳам шуғулланган. У 1928 йили татар физик олими Абдулла Шуносийнинг “Физика”асарини, рус ёзувчиси Николай Гоголнинг “Уйланиш”, Антон Чеховнинг “Олчазор” асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилади. 1934 йилда Қозон шаҳрида нашр этилган “Тўла русча- ўзбекча луғат”ни тузишда иштирок этади.Шубҳасиз, Абдулла Қодирийнинг ўз асарлари ҳам бир қанча дунё тилларига таржима қилинган. Унинг “Ўткан кунлар” романи 1928 йилдаёқ озарбайжон тилига, “Меҳробдан чаён” асари 1935 йилда тожик тилига таржима қилинади. Абдулла Қодирийнинг асарлари кўплаб Шарқ ва Европа мамлакатларида эътироф этилади. Китоблари ҳамон рус, қозоқ, уйғур, немис, татар, араб, италян, инглиз тилларига таржима қилиб келинмоқда.Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади. 1938 йилнинг 4 октябрида ёзувчи 9 ойлик хўрликлардан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари билан биргаликда отиб ташланади. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилади.Адиб қамоққа олингандан сўнг, унинг асарлари “зарарли” деб топилди. Ўтда ёқилди, кутубхоналардан йўқотилди, ўқиш тақиқланди. Кимнинг қўлида “Ўткан кунлар” романини кўриб қолишса, дарҳол қамашди.1957 йилда Абдулла Қодирий расман оқланди. Аммо унинг отиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот (ўлимидан сўнг оқланганлиги ҳақидаги маълумот каби) узоқ йиллар мобайнида сир сақланди.Абдулла Қодирийнинг Ҳабибулло, Адиба, Аниса, Назифа, Маъсуд исмли фарзандлари бўлган. Абдулла Қодирийга қўйилган “халқ душмани” туҳматидан сўнг, унинг тўнғич ўғли Ҳабибулло Қодирийга 1945 йил 25 куни “халқ душманининг ўғли” айби қўйилади. Узоқ қийноқ ва сўроқлардан сўнг уни Сибирга сургун қилишади. 1953 йил Сталин вафотидан сўнг, Ҳабибулло Қодирий озод қилинади, бироқ 2 йил Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида қолиб кетади, чунки Тошкентга қайтишга рухсат берилмайди. 1955 йил Қодирийнинг ўғли 37 ёшида ниҳоят Тошкентга қайтади.Ҳабибулло Қодирий отасини отган аскар билан суҳбатлашади. Аскарнинг хотирлашича, Қодирий сўнгги илтижо сифатида аскарнинг тунука идишидаги сувни сўрайди. Аскар рози бўлади. Қодирий сувни ичмайди, ўша бир кафт сув билан таҳорат олади ва икки ракат нафл намозини ўқиб кейин уни отавериш мумкинлигини айтади. Аскарнинг сўзлаб беришича, Қодирий ўлимдан қўрқмаган, киприк ҳам қоқмаган. Бу хотиралар адибнинг “Мен ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман, агар отмоқчи бўлсалар кўкрагимни кериб тураман” деган сўзларини исботлайди.1991 йилда Абдулла Қодирийга “Мустақиллик” ордени, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти берилган. Шунингдек, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Тошкент Давлат маданият институтига , маданият ва истироҳат боғларига, давлат муассасалари ҳамда метро бекатига Абдулла Қодирий номи берилган.Қодирий номи оқланди. Ҳақиқат қарор топди.“Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар...” - Абдулла Қодирий
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/17/22340988_0:0:1301:975_1920x0_80_0_0_d9ace36a68d113e30d8e394b425a2b74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулла қодирий ҳаёти ва ижоди асарлари шеърлари абдулла қодирий ҳақида маълумот реферат иншо ўткан кунлар романи ҳақида меҳробдан чаён романи ҳақида abdulla qodiriy hayoti va ijodi asarlari sheʼrlari abdulla qodiriy haqida maʼlumot referat insho o‘tkan kunlar romani haqida mehrobdan chayon romani haqida
абдулла қодирий ҳаёти ва ижоди асарлари шеърлари абдулла қодирий ҳақида маълумот реферат иншо ўткан кунлар романи ҳақида меҳробдан чаён романи ҳақида abdulla qodiriy hayoti va ijodi asarlari sheʼrlari abdulla qodiriy haqida maʼlumot referat insho o‘tkan kunlar romani haqida mehrobdan chayon romani haqida
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)- ёзувчи, шоир, таржимон, драматург, ХХ аср ўзбек адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, ўзбек романчилиги асосчиси.
1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрининг Эскижўва маҳалласида таваллуд топган. Адибнинг отаси Қодирбобо (1820-1924й) хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида Тошкент мудофаасида қатнашган. Адиб ўз таржимаи ҳолида шундай дейди: “Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада...туғилғонман. Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди... 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим...”
1904-1906 йилларда бўлажак адиб мусулмон мактабида таълим олади.
1908-1912 йилларда рус тузем мактабида,
1916-1917 йилда Абулқосим шайх мадрарасида араб ва форс тилларидан сабоқ олади,
1924-1925 йилларда В.Я Брюсов номидаги Москва адабий курсларида ўқийди.
1918 йил- эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби
1919 йил - “Озиқ ишлари” газетаси бош муҳаррири
1920 йил- Касабалар шўросининг саркотиби
1923-1926 йилларда “Муштум” журнали ташкилотчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритган.
Адиб таржимаи ҳолида адабий фаолиятининг бошланишини шундай хотирлайди: “Шу миёналардан бозор воситаси билан татарлардан чиқадирғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913 йилда ўзбекча “Садои Туркистон”, “Самарқанд”, “Ойина” газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзиб юриш фикри уйғонди.
Адибнинг илк чиқиши “Садои Туркистон” газетасининг 1914 йили 1 апрель сонида Абдулла Қодирий имзоси билан “Янги масжид ва мадраса” номли хабари бўлади.
Адибнинг 1917 йили Октябрь тўнтаришларидан кейинги фаолияти асосан матбуот, яъни публицистика билан боғлиқ. У 1919-1925 йиллар оралиғида 300 та турли мақолалар, публицистик асарлар яратган. Абдулла Қодирий журналистик фаолияти ҳақида: “Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир...” дейди.
Абдулла Қодирий адиб ва шоир сифатида 1912 йилларда фаолиятини бошлаган. “Тўй” “Аҳволимиз”, “Миллатимга”, “Фикр айлагил” каби шеърлари “Бахтсиз куёв” драмаси, “Жувонбоз” ҳикояси унинг илк асарларидир. Қодирий шундай хотирлайди: “1913 йилда чиққан "Падаркуш" таъсирида "Бахтсиз куёв" деган театр китобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан "Жувонбоз" отлиқ ҳикоячани ёзиб ношир топилмағонидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милициясига кўнгилли бўлиб ёзилдим...”.
Абдулла Қодирий “Аҳволимиз” шеърини 21 ёшида ёзган. Шеърда кўтарилган муаммо ўзбек халқи учун ҳамон долзарб. Адибнинг бу каби шеърлари миллатпарварлик, маърифатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб жадидчилик ғоялари билан суғорилган. Муаллиф унда миллатнинг забун ҳолатидан куюниб сўзлайди, уйғонишга даъват этади, фикрлашга ундайди.
Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.
Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.
Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.
Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.
Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.
Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.
Адибнинг 1916 йилда ёзилган “Улоқда” ҳикояси ўзбек реалистик ҳикоясининг энг яхши намуналаридан бири ҳисобланади. Бундан сўнг адиб бирин-кетин “Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди”, “Обид кетмон” каби насрий асарларини яратади.
1926 йили “Муштум” журналида Қодирийнинг “Йиғинди гаплар” номли ҳикояси босилиб чиқади. Ҳикоя асосан танқидий руҳда бўлгани учун “аксилинқилобий ҳаракат қилганликда” айбланиб қамоққа олинади. Адиб ўзини мардонавор ҳимоя қила олади, шунинг учун қисқа муддатдан сўнг озод этилади. Шундан сўнг ҳам танқидий асарлар, ҳажвиялар ёзишдан тўхтамайди.
Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир
Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романи ўзбек адабиётининг роман жанридаги илк асардир. Шу билан ёзувчи ўзбек романчилигига асос солган. 1922 йил “Инқилоб” журналида романдан боблар эълон қилинади. 1924-1926 йилларда ҳар бир бўлими алоҳида китоб ҳолида нашр этилади. Роман орқали Абдулла Қодирий халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи, “тарихимизнинг энг кир, қора кунлари” “хон замонлари”нинг мудҳиш тарихий жараёнлари ҳақида сўз очиб, бундан халққа сабоқ бермоқчи бўлади. Адиб тараққийпарвар зиёлилар қаторида туриб миллат тақдири устида астойдил қайғуради, нажот йўлини эса адабиётда кўргани боис миллий руҳдаги асарлар яратишга киришади.
“Ўткан кунлар” романининг маъно мундарижа ғояси ниҳоятда кенг. Унда хилма- хил инсоний тақдирлар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавий-ишқий муаммолар қаламга олинган. Муаллиф асар орқали Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини гавдалантирган.
Асарнинг марказий қаҳрамонлари бўлмиш Отабек ва Кумуш ҳамда Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Зайнаб каби образлар ўзбек адабиётининг том маънода ёрқин қаҳрамонлар намунасидир. Роман тўқима қаҳрамонларининг ҳаётийлик касб этиши ва тарихий воқеаларга уйғунлиги жиҳатидан ҳам, тилининг нафосати жиҳатидан ҳам ўзбек адабиёти хазинасини энг дурдона асарларидан биридир.
1969 йили роман асосида режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан фильм суратга олинган.
Ўзбек адабиётининг иккинчи йирик романи ҳам Абдулла Қодирий қаламига мансуб. “Меҳробдан чаён” романи 1928 йили февралда ёзиб тугатилган. 1929 йил Самарқанд шаҳрида босилиб чиққан.
Бу роман мавзуи ҳам “Ўткан кунлар” мавзуига монанд “хон замонлари” давридаги ўзбошимчаликлар тасвирланган. Асарнинг номи ҳам рамзий, чунки унда адиб зиёли уламоларни қаҳрамон қилиб танлаб саждагоҳдан чиққан, унга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, эътиқодсиз, ҳасадгўй кишиларга нишонадир. Мактабдор Солиҳ маҳдумнинг юмористик образи ёзувчининг жиддий ютуғи сифатида эътироф этилган. Романда Анвар ва Раънонинг севги саргузаштлари шоирона тарзда тараннум этилади.
Гўзаллик, ҳалоллик, олийжанобликка интилувчи Раъно халқ феъл-атворига хос, ажойиб қиз, самимий, тоза ниятли, маънан содда ва очиқ. У Анварни ёрқин севги ила беғараз ва садоқат билан яхши кўради. Анвар-мардлик тимсоли, адолатли, чексиз виждон эгаси.
“Меҳробдан чаён” романи асосида ҳам фильм суратга олинган.
Қодирийнинг бошқа фаолиятлари
Адиб қизғин ёзувчилик фаолияти билан бирга таржима билан ҳам шуғулланган. У 1928 йили татар физик олими Абдулла Шуносийнинг “Физика”асарини, рус ёзувчиси Николай Гоголнинг “Уйланиш”, Антон Чеховнинг “Олчазор” асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилади. 1934 йилда Қозон шаҳрида нашр этилган “Тўла русча- ўзбекча луғат”ни тузишда иштирок этади.
Шубҳасиз, Абдулла Қодирийнинг ўз асарлари ҳам бир қанча дунё тилларига таржима қилинган. Унинг “Ўткан кунлар” романи 1928 йилдаёқ озарбайжон тилига, “Меҳробдан чаён” асари 1935 йилда тожик тилига таржима қилинади. Абдулла Қодирийнинг асарлари кўплаб Шарқ ва Европа мамлакатларида эътироф этилади. Китоблари ҳамон рус, қозоқ, уйғур, немис, татар, араб, италян, инглиз тилларига таржима қилиб келинмоқда.
Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади. 1938 йилнинг 4 октябрида ёзувчи 9 ойлик хўрликлардан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари билан биргаликда отиб ташланади. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилади.
Адиб қамоққа олингандан сўнг, унинг асарлари “зарарли” деб топилди. Ўтда ёқилди, кутубхоналардан йўқотилди, ўқиш тақиқланди. Кимнинг қўлида “Ўткан кунлар” романини кўриб қолишса, дарҳол қамашди.
1957 йилда Абдулла Қодирий расман оқланди. Аммо унинг отиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот (ўлимидан сўнг оқланганлиги ҳақидаги маълумот каби) узоқ йиллар мобайнида сир сақланди.
Абдулла Қодирийнинг Ҳабибулло, Адиба, Аниса, Назифа, Маъсуд исмли фарзандлари бўлган. Абдулла Қодирийга қўйилган “халқ душмани” туҳматидан сўнг, унинг тўнғич ўғли Ҳабибулло Қодирийга 1945 йил 25 куни “халқ душманининг ўғли” айби қўйилади. Узоқ қийноқ ва сўроқлардан сўнг уни Сибирга сургун қилишади. 1953 йил Сталин вафотидан сўнг, Ҳабибулло Қодирий озод қилинади, бироқ 2 йил Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида қолиб кетади, чунки Тошкентга қайтишга рухсат берилмайди. 1955 йил Қодирийнинг ўғли 37 ёшида ниҳоят Тошкентга қайтади.
Ҳабибулло Қодирий отасини отган аскар билан суҳбатлашади. Аскарнинг хотирлашича, Қодирий сўнгги илтижо сифатида аскарнинг тунука идишидаги сувни сўрайди. Аскар рози бўлади. Қодирий сувни ичмайди, ўша бир кафт сув билан таҳорат олади ва икки ракат нафл намозини ўқиб кейин уни отавериш мумкинлигини айтади. Аскарнинг сўзлаб беришича, Қодирий ўлимдан қўрқмаган, киприк ҳам қоқмаган. Бу хотиралар адибнинг “Мен ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман, агар отмоқчи бўлсалар кўкрагимни кериб тураман” деган сўзларини исботлайди.
1991 йилда Абдулла Қодирийга “Мустақиллик” ордени, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти берилган. Шунингдек, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Тошкент Давлат маданият институтига , маданият ва истироҳат боғларига, давлат муассасалари ҳамда метро бекатига Абдулла Қодирий номи берилган.
Қодирий номи оқланди. Ҳақиқат қарор топди.
“Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар...” - Абдулла Қодирий