https://sputniknews.uz/20240423/mirziyoev-toqaev-telefon-muloqot-43569325.html
Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди — муҳокама этилган масалалар
Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Тоқаев Қозоғистонда содир бўлган сув тошқинлари пайти кўрсатилаётган ёрдам учун раҳмат айтди. 23.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-23T12:32+0500
2024-04-23T12:32+0500
2024-04-23T12:32+0500
сиёсат
қозоғистон
ўзбекистон
қасим-жомарт тоқаев
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29091531_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_226587096a004874d526a86dc110d5f8.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қардошлик бирдамлиги ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида тошқинлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.Шавкат Мирзиёев қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.Мирзиёев ва Тоқаев Хиванинг тарихий обидаларини зиёрат қилдиМинтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20240422/shavkat-mirziyoev-qisqa-muddatli-mehnat-tatil-43539388.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29091531_103:0:1276:880_1920x0_80_0_0_4088707ee1674358ac08956a0f1df292.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қозоғистон, ўзбекистон, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев
сиёсат, қозоғистон, ўзбекистон, қасим-жомарт тоқаев, шавкат мирзиёев
Мирзиёев ва Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди — муҳокама этилган масалалар
Тоқаев Қозоғистонда содир бўлган сув тошқинлари пайти кўрсатилаётган ёрдам учун раҳмат айтди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қардошлик бирдамлиги ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида тошқинлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
"Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди", — дея хабар берди Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
"Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди", — дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.