Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси бугундан меҳнат таътилига чиқди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди", — деб ёзади Асадов.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистонга давлат ташрифи билан борган эди. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрда қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
Янгиликлар лентаси
0