https://sputniknews.uz/20240421/ukraina-yordam-qurol-daromad-aqsh-43534851.html
Украинага ёрдам қурол саноати учун кўпроқ даромад келтиради — АҚШ армияси подполковниги
Украинага ёрдам қурол саноати учун кўпроқ даромад келтиради — АҚШ армияси подполковниги
Sputnik Ўзбекистон
Офицер Дэвис: АҚШнинг Украинага янги ёрдами можаронинг боришини ўзгартирмайди. 21.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-21T18:18+0500
2024-04-21T18:18+0500
2024-04-21T18:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
украина
ақш
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42701001_0:59:3070:1786_1920x0_80_0_0_9d157bdda5343d079f3d84cefef54677.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Вакиллар палатасининг Украинага янги ёрдам пакетини тасдиқлаш ҳақидаги қарори можаро жараёнига таъсир қилмайди. Бу ҳақда истеъфодаги АҚШ армияси подполковниги Даниел Дэвис Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Дэвиснинг қўшимча қилишича, АҚШ Конгресси бу қарор можаро натижасини ўзгартирмаслигини, балки украиналикларни ўлимга маҳкум этишини тушунмаётганидан қаттиқ ғазабланган.Унинг фикрича, энди жанг майдонида ҳеч нарса ўзгармаса, Киев ва Вашингтондаги можарони давом эттирмоқчи бўлган ҳар бир киши учун баҳона топиш қийин бўлади.Эслатиб ўтамиз, Вакиллар палатаси Украинага қарийб 61 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Кейинги қадам ҳужжатни кўриб чиқиш учун Сенатга юборишдан иборат. Бундан ташқари, Россиянинг суверен активларини Украина фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги низомни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ҳам қабул қилинди.Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Киевга қўшимча ёрдам ажратиш қарори Украинани янада вайрон қилади ва АҚШни бойитади.
https://sputniknews.uz/20240421/rossiya-tiv-aqsh-ukraina-yordam-munosabat-43533066.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42701001_339:0:3070:2048_1920x0_80_0_0_aed86ebf4542baf4668660a7ef87efd5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, ақш, пул
дунё янгиликлари, дунёда, украина, ақш, пул
Украинага ёрдам қурол саноати учун кўпроқ даромад келтиради — АҚШ армияси подполковниги
Офицер Дэвис: АҚШнинг Украинага янги ёрдами можаронинг боришини ўзгартирмайди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Вакиллар палатасининг Украинага янги ёрдам пакетини тасдиқлаш ҳақидаги қарори можаро жараёнига таъсир қилмайди. Бу ҳақда истеъфодаги АҚШ армияси подполковниги Даниел Дэвис Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. "Бу қурол саноати учун кўпроқ даромад келтиради, кўплаб конгрессменларни хурсанд қилади, чунки улар сайловолди ҳиссаларини оладилар, аммо жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмайди", — деб ёзган у.
Дэвиснинг қўшимча қилишича, АҚШ Конгресси бу қарор можаро натижасини ўзгартирмаслигини, балки украиналикларни ўлимга маҳкум этишини тушунмаётганидан қаттиқ ғазабланган.
Унинг фикрича, энди жанг майдонида ҳеч нарса ўзгармаса, Киев ва Вашингтондаги можарони давом эттирмоқчи бўлган ҳар бир киши учун баҳона топиш қийин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Вакиллар палатаси Украинага қарийб 61 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини
қабул қилди. Кейинги қадам ҳужжатни кўриб чиқиш учун Сенатга юборишдан иборат. Бундан ташқари, Россиянинг суверен активларини Украина фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги низомни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ҳам қабул қилинди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Киевга қўшимча ёрдам ажратиш қарори Украинани янада вайрон қилади ва АҚШни бойитади.