АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Киевга 61 млрд доллар ажратишни маъқуллади

© AP Photo / Jon ElswickАмериканские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2024
Oбуна бўлиш
Вакиллар палатаси Украинага янги ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Шанба куни АҚШ парламентининг қуйи палатаси Украинага қарийб 61 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Энди у юқори палата томонидан тасдиқланиши керак, дея хабар берди РИА Новости.
Аниқлик киритилишича, қонун лойиҳасига 311 конгрессмен овоз берган, 112 нафари эса қарши чиққан. Энди у кўриб чиқиш учун АҚШ Сенатига юборилади.
Умуман олганда, АҚШ бюджетидан 60,84 миллиард доллар ажратиш таклиф қилинган, шундан 23,2 миллиард доллар Украинага берилган ҳарбий техника ва мудофаа хизматларини тўлдиришга йўналтирилади. Яна 13,8 миллиард Киев учун қурол-яроғ ва мудофаа хизматларини сотиб олишга, 11,3 миллиард доллар эса “АҚШнинг минтақада давом этаётган ҳарбий амалиётларини” қўллаб-қувватлашга сарфланиши керак эди.
Республикачилар ва демократлар Украинага ёрдам пакети бўйича овоз бериш чоғида Демократик партия вакиллари кўтара бошлаган Украина байроқлари бўйича муштлашув бошланди. Fox News телеканали хабарига кўра, овоз бериш тугаши арафасида демократлар Украина байроқларини кўтара бошлаган, шу сабабли овоз беришда раислик қилган республикачи Марк Молинаро уларни протоколни бузганликда айблаган.
“Овоз бериш таймери нолга етганда, йўлакнинг чап томони (демократлар ўтирадиган жой – таҳр.) қувончли ҳайқириқдан кўтарилди, бунинг учун Молинаро уларга танбеҳ берди.Унинг сўзларига кўра, байроқларни силкитиш қоидаларга зиддир ва буни “ноўрин” деб атади, бунга демократлар масхара билан жавоб беришди”, — дейилади лавҳада.
Ўз навбатида Флорида штатидан республикачи Анна Паулина Луна микрофон олдига келиб, шундай деди: "Бу лаънати байроқларни олиб ташланг", бу демократларнинг оғзаки реакциясини янада кучайтирди, деб таъкидлайди телеканал.
Кентукки штатидан республикачи сенатор Рэнд Пол X ижтимоий тармоғида демократлар Украина байроқларини ушлаб тургани акс этган овоз бериш видеосини жойлаштирди ва америкаликларнинг “машаққат билан ишлаб топган пуллари”ни “коррупцион хорижий режим”га бераётганини танқид қилди.
“Шундай қилиб, улар "Украина! Украина!, деб қичқириб, бизнинг эмас, балки Украина чегараларининг хавфсизлиги устида ишлашдан мамнун” — деб ғазабланди сенатор.
Республикачилар партиясидан президентликка собиқ номзод Вивек Рамасвами ушбу постга шундай изоҳ берди: "Вашингтондаги энг ёмон ғоялар кўпинча иккала партия томонидан келади".
“Украинанинг жанг майдонидаги оғир аҳволи ва Москва қўшинларининг сўнгги ойларда эришган муваффақиятларини инобатга олсак... янги ёрдам Киев тақдирини тубдан ўзгартириши даргумон”, — деб ёзади Wall Street Journal.
Нашрнинг эслатишича, Украинада ишчи кучи, шунингдек, снарядлар кескин танқислиги кузатилмоқда. Энг яхши ҳолатда, газета ҳисоб-китобларига кўра, АҚШнинг янги ёрдам пакети Украинага Россия ҳужумларини тўхтатиш ва Европа иттифоқчилари келаси йил мамлакатга кўпроқ ёрдам бермагунча "ҳудудни ушлаб туришга" ёрдам бериши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0