Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

© Пресс-служба президента ТаджикистанаРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Oбуна бўлиш
Сўнгги саккиз йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга ошди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қатор соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларилари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция бизнес-форумида иштирок этди.Тадбирга Тожикистон бош вазири ўринбосари Усмонали Усмонзода ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамраислик қилди.
Форумда, шунингдек, 600 дан ортиқ икки мамлакат ишбилармон доираларининг вакиллари, вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари иштирок этди.
© Пресс-служба МИПТ РУз.Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес форум в Душанбе
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес форум в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
1/4
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес форум в Душанбе
© Пресс-служба МИПТ РУз.Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
2/4
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе
© Пресс-служба МИПТ РУз.
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Пресс-служба МИПТ РУз.
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес форум в Душанбе
2/4
Узбекско-таджикский инвестиционный бизнес-форум в Душанбе
3/4
4/4
“Металлургия, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, шамол ва қуёш электроенергетикасини ривожлантириш, гидроенергетика, машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, агросаноат ва енгил саноат каби ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларилари белгиланди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард долларга етказилиши маълум қилинди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги маълум қилишича, форум якунлари бўйича бир қатор соҳа ҳамда йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Сўнгги саккиз йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга ошиб, 2023 йилда 750 миллион долларга етди, йил бошидан эса 40 фоизга ўсди. 2017 йилда икки давлат ҳудудида атиги 17 та қўшма корхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 370 тани ташкил этмоқда.
Узбекско-таджикские отношения  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2024
Савдо, энергетика ва дўстлик: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларига назар
Янгиликлар лентаси
0