Савдо, энергетика ва дўстлик: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларига назар

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиб турибди. Бугунги кунда икки томонлама муносабатлар қай даражада – батафсил инфографикамизда.
Бу икки давлат кўплаб соҳаларда, жумладан, транзит, таълим, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаол ҳамкорлик қиляпти.
Шунингдек, чегарада назорат ўтказиш пунктларининг тикланиши сайёҳлар оқимига ҳам ижобий таъсир қилди. 2023 йилда Ўзбекистонга туристик мақсадда айнан тожикистонликлар энг кўп келган – 2 миллион 155 минг 200 нафар.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга даволаниш учун ҳам энг кўп Тожикистон фуқаролари келишмоқда – 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида 8,7 минг нафар.
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0