Тоғли ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолади — Ўзгидромет

© Sputnik / Валерий ШустовВесна в окрестностях Самарканда.
Весна в окрестностях Самарканда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази хабарига кўра, 16-17 апрель кунлари тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари ва қор кўчкиси хавфи сақланиб қолинади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 16-17 апрель кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда (2000 м дан юқори) 16-22 апрель кунлари қор кўчиши хавфи бор, деб огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +17-19° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг айрим жойларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +17-22° бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
18-20 апрель кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси +10-15°, кундузи +23-31° даража бўлади. Тоғли ҳудудларда +13-18° бўлади.
Янгиликлар лентаси
0