Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Айрим спорт жиҳозлари ЕОИИда тартибга солинувчи маҳсулотларнинг ягона рўйхатига киритилди

© Sputnik / Валерий МельниковГимнастика жиҳозлари
Гимнастика жиҳозлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
Рўйхатга кўплаб спорт турлари, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш жиҳозлари ва инвентарлари киритилган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида тартибга солинадиган маҳсулотларнинг Ягона рўйхатини спорт жиҳозлари ва анжомларининг айрим турлари билан тўлдирди, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Рўйхатда футбол, ​​мини-футбол, ​​гандбол, хоккей учун дарвоза, ўқ отишга мўлжалланган сунъий нишон ҳамда гимнастика жиҳозлари ва инвентарлари киритилган.
ЕИКнинг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича вазири Валентин Татарицкийнинг сўзларига кўра, жисмоний фаоллик, жумладан, спорт мусобақалари пайтида жароҳатлар кам учрайди.
“Амалиёт шуни кўрсатадики, спорт анжомлари хавфсизлигини таъминлашнинг мавжуд, аммо мажбурий бўлмаган механизмлари, масалан, ихтиёрий сертификатлаш муаммони бартараф этмайди. Комиссия кенгаши томонидан қабул қилинган қарор, албатта, вазиятни яхшилашга ёрдам беради”, — деди у.
Айрим турдаги спорт анжомлари ва инвентарларини Ягона рўйхатга киритиш уларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилашнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Энди бундай талаблар Иттифоқнинг техник регламентларида ёки тегишли миллий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланиши мумкин.
Обсуждено сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон спорт бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиради
Янгиликлар лентаси
0