Ўзбекистон ва Қозоғистон спорт бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиради

© Министерство спортаОбсуждено сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном
Обсуждено сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2024
Oбуна бўлиш
Спорт вазири Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Спорт вазири Адҳам Икрамов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашди.
Атамкулов Ўзбекистон оммавий спортни ривожлантириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаётганини ва бу Қозоғистон учун ушбу йўналишда ишлашга туртки бўлаётганини таъкидлади.
“Қозоғистон вакиллари давлат раҳбари сиёсати туфайли Ўзбекистонда эшкак эшиш, шахмат ва хоккей, бокс ва яккакураш каби спорт турлари жадал ривожлана бошлаганини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Оғир атлетика ва футбол: Мирзиёевга спорт турларини оммалаштириш режалари тақдимот қилинди
Учрашув давомида Ўзбекистон делегациясининг Жаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
"Учрашув якунида томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма спорт тадбирлари ва ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишга келишиб олишди", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Келишув икки давлат жисмоний тарбия олий ўқув юртлари ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш, спорт тадбирларининг календар режаларини алмашиш каби масалалари ҳам назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0