Россия ва Хитой "Глобал Жануб"ни бирлаштиради — Лавров ва Си Цзиньпин баёнотлари
20:30 09.04.2024 (янгиланди: 12:26 10.04.2024)
© Пресс-служба МИД РФ
/ Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой барча соҳаларда ўзаро ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада кучайтиради.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Хитой терроризмга қарши курашда Россияни қатъий қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.
“Хитой (...) терроризмга қарши курашда, ижтимоий хавфсизлик ва барқарорликни сақлашда Россияни қўллаб-қувватлайди”, — дея ХХР раисининг сўзларидан иқтибос келтиради Хитой давлат матбуоти.
Бундан ташқари, Си Цзиньпин Хитой ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга чақирди.
“Хитой Россия билан икки томонлама алоқаларни ҳамда БРИКС ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида кўп томонлама стратегик мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашга тайёр”, — деди у.
Шунингдек, Си Цзиньпин Россия ва Хитой “Глобал Жануб” мамлакатларини тенглик, очиқлик, ошкоралик ва бағрикенглик тамойиллари асосида бирлаштириб, глобал бошқарув тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшишига” умид билдирди.
Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, аввал хабар қилинганидек, Москва ва Пекин янги стратегик вазифаларни амалга оширишда давом этишини айтди.
“Биз ўтган йиллар давомида, биринчи навбатда, сизнинг раҳбарлигингизда сўнгги ўн йилликда эришган муваффақиятларни юксак қадрлаймиз. Биз бу муваффақиятлардан чин дилдан мамнунмиз, чунки бу дўстимизнинг муваффақияти. Аммо дунёда ҳамма ҳам шундай муносабатда эмас. Кимлардир Хитой тараққиётини ҳар томонлама тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, худди Россиянинг ривожланишини тўхтатишга уриниш каби”, — дея таъкидлади Лавров.
Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносиб нишонланишига ишонч билдирди.
Лавровнинг Хитойга ташрифидан бошқа муҳим баёнотлар:
РФ ва Хитой ўртасида️ БМТ, G20 ва Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги каби бошқа платформалардаги ҳамкорлик кучайиб бормоқда, барча соҳаларда яқин, фойдали, самарали алоқалар ўрнатилган.
Р️оссия ва Хитойнинг Ғазо сектори атрофидаги можарони ҳал қилиш масаласида позициялар бир хил.
️Бир томонлама санкцияларнинг ноқонуний сиёсати натижасида юзага келган иқтисодий муаммолар БРИКС ва ШҲТ орқали ҳал қилинади.
️Ғарб ўзи яратган ва бутун дунёга таклиф қилган глобал молиявий-иқтисодий муносабатларнинг ишлаш тизими ишончсиз эканлигини исботлади.
️Кўпгина давлатлараро ташкилотларнинг раҳбарлари Ғарбга бўйсунмоқда. Бу вазиятни тузатиш керак.
НАТО Осиё-Тинч океани ҳудудига "қўл чўзмаслиги" керак.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Хитойга ташрифи 8-9 апрел кунлари бўлиб ўтмоқда. Сергей Лавров дастлаб хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашув ўтказди. Ундан сўнг эса ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув бўлиб ўтди.