https://sputniknews.uz/20240407/zelenskiy-aqsh-komagisiz-kiev-mojaroda-maglub-bolishini-tan-oldi-43328857.html
Зеленский АҚШ кўмагисиз Киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
Зеленский АҚШ кўмагисиз Киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
Sputnik Ўзбекистон
Зеленский АҚШ кўмагисиз Киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
2024-04-07T20:31+0500
2024-04-07T20:31+0500
2024-04-07T20:31+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
ақш
владимир зеленский
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39178258_0:97:3072:1825_1920x0_80_0_0_63cd34e9e36d2a3e78fbe311c644272f.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Янги ёрдам пакетини ажратиш масаласида АҚШ Конгресси қўллаб-қувватламаса, Украина учун бу жуда қийин бўлади, Киев можарода мағлуб бўлади, деди Владимир Зеленский ўзининг Телеграм каналида эълон қилинган видеода.У Конгресс ва америкаликларнинг эътиборини Украинага қандай жалб қилиш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон аввалроқ қонун чиқарувчилар 9 апрель куни таътилдан қайтгач, Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришишига умид билдирган эди.Ўтган декабрь ойида АҚШ маъмурияти Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш имкониятларини тугатди, бу йил эса 300 миллион долларлик ёрдам пакети ўтказилди. Оқ уйнинг Киев учун 60 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги сўрови маъқулланиши кутилмоқда.Россияга кўра, Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ ва НАТО можарода нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам бевосита иштирок этмоқда. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан тўлдириш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.
https://sputniknews.uz/20240407/pushilinning-maslahatchisi-ukrainada-harbiy-tontarish-bolishini-istisno-etmadi-43325997.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/15/39178258_245:0:2976:2048_1920x0_80_0_0_081c6ffdd0c53155070b74d7fe90bbeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зеленский ақш кўмагисиз киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
зеленский ақш кўмагисиз киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
Зеленский АҚШ кўмагисиз Киев можарода мағлуб бўлишини тан олди
Зеленский Конгресс ва америкаликларнинг эътиборини Украинага қандай жалб қилиш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Янги ёрдам пакетини ажратиш масаласида АҚШ Конгресси қўллаб-қувватламаса, Украина учун бу жуда қийин бўлади, Киев можарода мағлуб бўлади,
деди Владимир Зеленский ўзининг Телеграм каналида эълон қилинган видеода.
“Конгресснинг бу ёрдамисиз биз учун нафақат ғалаба қозониш, балки қолиш ҳам жуда қийин бўлади... Конгрессга аниқ айтишимиз керак: Конгресс Украинага ёрдам бермаса, Украина урушда ютқазади”, — деди Зеленский.
У Конгресс ва америкаликларнинг эътиборини Украинага қандай жалб қилиш ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон аввалроқ қонун чиқарувчилар 9 апрель куни таътилдан қайтгач, Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришишига умид билдирган эди.
Ўтган декабрь ойида АҚШ маъмурияти Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш имкониятларини тугатди, бу йил эса 300 миллион долларлик ёрдам пакети ўтказилди. Оқ уйнинг Киев учун 60 миллиард доллар ажратиш ҳақидаги сўрови маъқулланиши кутилмоқда.
Россияга кўра, Украинага қурол етказиб бериш келишувга халақит бермоқда, НАТО давлатларини можарога бевосита жалб қилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ ва НАТО можарода нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам бевосита иштирок этмоқда. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан тўлдириш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.