Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Пушилиннинг маслаҳатчиси Украинада ҳарбий тўнтариш бўлишини истисно этмади

© AP Photo / Fermin RodriguezПрезидент Украины Владимир Зеленский на саммите Европы в Гранаде, Испания, 5 октября 2023 года.
Президент Украины Владимир Зеленский на саммите Европы в Гранаде, Испания, 5 октября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2024
Oбуна бўлиш
Зеленский ҳарбий тўнтариш орқали алмаштирилиши мутлақо мумкин, деди Гагин.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Украинада президентлик сайловларини бекор қилган Владимир Зеленскийни ағдаришга қаратилган ҳарбий тўнтаришни инкор этиб бўлмайди, деди ДХР раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин РИА Новости билан суҳбатда.
“Зеленский ҳарбий тўнтариш орқали алмаштирилиши мутлақо мумкин. Ҳа, бу мумкин. Мамлакатда унинг ўрнига даъвогарлар етарли ва уларнинг ҳар бирининг ортида НАТО давлатларининг хорижий разведкаси туради. Ҳар қандай ҳолатда, улардан кимдир шахмат тахтасида бошқа бир дона сифатида ўйналиши мумкин. Хўш, дастлаб Залужнийни (Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний – таҳр.) айтишди, чунки Залужний ҳам фуқаролар, ҳам ҳарбийлар орасида маълум бир обрўга эга бўлган ва бўлиб келяпти”, — деди Гагин.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб учун "Украинада ҳеч бўлмаганда қандайдир демократия тасвирини" сақлаб қолиш муҳим, шунинг учун мамлакатда президентлик сайловлари бекор қилинганидан кейин давлат тўнтарилиши бўлиши мумкин.
“Агар Зеленскийнинг қонунийлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, менда унинг президент сифатида асл қонунийлигига нисбатан шубҳа бор, чунки у 2014 йилда Украинада ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбий хунтанинг найзалари билан келган. Шунинг учун у Порошенкодан кейинги иккинчи ноқонуний президент, назаримда”, — дея қўшимча қилди Гагин.
Ўтган ҳафта Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владимир Зеленскийни 21 майгача Украина президенти сифатида тан олиш масаласи долзарблигини йўқотиши мумкинлигини айтганди.
Украинада президентлик сайловлари 2024 йилнинг 31 мартида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик туфайли кампания ўтказилмади. Зеленский ҳозир сайловларга “тўғри вақт эмас”лигини таъкидлаб, бу масалани тўхтатишга чақирди.
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова Зеленскийнинг Россия билан музокаралар ҳақидаги сўзларини изоҳлади
Янгиликлар лентаси
0