https://sputniknews.uz/20240405/mirziyoev-va-toqaev-xivadagi-yirik-gilam-korxonasi-bilan-tanishishdi-43308698.html
Мирзиёев ва Тоқаев Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишишди
Мирзиёев ва Тоқаев Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишишди
Sputnik Ўзбекистон
Корхона маҳсулотлари Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда. 05.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-05T15:46+0500
2024-04-05T15:46+0500
2024-04-05T15:46+0500
сиёсат
хива
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/05/43308828_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e1aa1d12e337f094470829ede73dcf04.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.Эслатамиз, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/05/43308828_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_462858bf0128908a9076a77d8af85b12.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, хива, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
сиёсат, хива, шавкат мирзиёев, қасим-жомарт тоқаев
Мирзиёев ва Тоқаев Хивадаги йирик гилам корхонаси билан танишишди
Корхона маҳсулотлари Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. 2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.
Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.
Эслатамиз, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга
келди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.