https://sputniknews.uz/20240405/kazanforum-2024-43311967.html
"КазанФорум 2024"да 80дан ортиқ давлат иштирок этади
"КазанФорум 2024"да 80дан ортиқ давлат иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
“Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда. 05.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-05T18:40+0500
2024-04-05T18:40+0500
2024-04-05T18:47+0500
россия
қозон
иқтисод
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/609/86/6098675_0:317:3077:2047_1920x0_80_0_0_6843fff786235e9cc451d86f7b9f7c23.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Қозон шаҳрида 14—19 май кунлари бўлиб ўтадиган "КазанФорум" халқаро иқтисодий форумида 80 тадан ортиқ давлат ўз иштирокини тасдиқлади, дея хабар беради ташкилий қўмита.Татаристон раҳбари Рустам Минниханов форумда нафақат хорижлик меҳмонлар, балки Россиянинг турли минтақаларидан ҳам иштирокчилар келиши кутилаётганини таъкидлади."КазанФорум" доирасида Россия ва Саудия Арабистони, Малайзия, Кувайт, Фаластин, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг мажлислари ўтказилиши режалаштирилган.Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун платформа ҳисобланади. Россия Федерацияси президентининг фармони билан форум 2023 йилда федерал мақомга эга бўлди. Форум ташкилий қўмитасига Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилик қилади.
https://sputniknews.uz/20231004/qozon-ozbekiston-rossiya-forum-39589522.html
қозон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/609/86/6098675_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_cc78c68d0dcf3d3fab144e14c7b71ea4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, қозон, иқтисод, ҳамкорлик
россия, қозон, иқтисод, ҳамкорлик
"КазанФорум 2024"да 80дан ортиқ давлат иштирок этади
18:40 05.04.2024 (янгиланди: 18:47 05.04.2024) “Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Қозон шаҳрида 14—19 май кунлари бўлиб ўтадиган "КазанФорум" халқаро иқтисодий форумида 80 тадан ортиқ давлат ўз иштирокини тасдиқлади, дея хабар беради ташкилий қўмита.
“14-19 май кунлари Татаристон пойтахтида бўлиб ўтадиган "КазанФорум"да иштирок этишни дунёнинг 80 тадан ортиқ давлати, жумладан, БАА, Баҳрайн Қироллиги, Малайзия, Туркия Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Ливия, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотига кирувчи бошқа давлатлар вакиллари тасдиқлади”, - дейилади хабарда.
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов форумда нафақат хорижлик меҳмонлар, балки Россиянинг турли минтақаларидан ҳам иштирокчилар келиши кутилаётганини таъкидлади.
"Ҳозирги кунга қадар 80 тадан ортиқ давлат ариза топширган. Бу эса самарали халқаро алоқаларни йўлга қўйиш мумкин бўлган майдон сифатида Қозонга қизиқиш юқори эканлигини англатади", - деди у.
"КазанФорум" доирасида Россия ва Саудия Арабистони, Малайзия, Кувайт, Фаластин, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг мажлислари ўтказилиши режалаштирилган.
Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: КазанФорум” халқаро иқтисодий форуми 2009 йилдан буён Татаристон пойтахтида ўтказиб келинмоқда ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун платформа ҳисобланади.
Россия Федерацияси президентининг фармони билан форум 2023 йилда федерал мақомга эга бўлди. Форум ташкилий қўмитасига Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилик қилади.