Бугун Қозонда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида форум бошланади — тадбирлар жадвали

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишҚозон Кремлидаги Кул Шариф масжиди.
Қозон Кремлидаги Кул Шариф масжиди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида форум ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Бугун Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, икки давлат ишбилармонлар доираси вакиллари иштирокида ўтказилади.
Тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашларининг қўшма йиғилиши, шунингдек, “Россия ва Ўзбекистон: тараққиётнинг янги имкониятлари” мавзусида кўргазма бўлиб ўтади.
Форум давомида транспорт-логистика, саноат, туризм ва ёшлар соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0