Германия БМПси Россия аскарлари қўлида — видео

Oбуна бўлиш
Россия аскарлари Rheinmetall AG концерни томонидан ишлаб чиқилган БМПнинг хусусиятлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Авдеевка йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи аскарлари томонидан қўлга киритилган енгил шикастланган Marder пиёдалар жанговар машинаси таъмирдан сўнг жанг майдонига қайтди.
Таъмирлаш бўйича мутахассислар ёқилғи тизими ва совутиш тизимининг шикастланган қувурларини алмаштирдилар ва ёқилғи насосларини алмаштирдилар. Шунингдек, улар радиаторни таъмирладилар.
Россия аскарлари Германияда Rheinmetall AG концерни томонидан ишлаб чиқилган БМПнинг хусусиятлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
БМП 20 мм.ли автоматик пушка ва пулемёт билан жиҳозланади. Зирҳ қалинлиги 45 мм. Корпус ичида 3 нафар экипаж аъзоси ва 7кишигча десант жойлашиши мумкин. Коробка автомат.
"Унинг корпуси кенг, бу анча қулай, лекин машина оғир ва занжирида махсус тишлар етишмайди. Шу сабабли Россия ва Украина шароитида у тез-тез лойга ботиб қолиши мумкин", - дейди аскарлардан бири.
Немис пиёдалар жанговар машинаси "Марказ" кучлари гуруҳининг таъмирлаш бўлинмаси ихтиёрига топширилди.
Янгиликлар лентаси
0