Ўзбекистонда апрель ойида об-ҳаво қандай бўлади?

© Sputnik/Abdubakir YunusovЗдание национального информационного агентства Узбекистана
Здание национального информационного агентства Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2024
Oбуна бўлиш
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Биринчи беш кунликда ҳаво +15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат +5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Ушбу даврда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Текислик ҳудудларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 2-3 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Апрель ойи биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари +8-13 даража илиқ, кундуз кунлари +18-23 даража илиқ бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари +2-7 даража илиқдан +10-15 даража илиққача, кундуз кунлари +13-18 даража илиқдан +25-30 даражагача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0