Янги ихтисослашган мактаблар, “Санъат” фани: Мирзиёев таълимга оид режалар билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2024
Oбуна бўлиш
Келгуси ўқув йилидан 14 та мактабда фанларни инглиз тилида ўқитишни йўлга қўйиш, 2025-2026 йилларда 8 та янги ихтисослашган мактаб қуриш режалари баён этилди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ва 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда.
Таъкидланишича, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда Мюнхен техника университети билан ҳамкорликда, тажриба тариқасида, муҳандислик дастурларини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу дастур “Янги Ўзбекистон” университети дастури билан интеграция қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2024
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
Юқори малакали педагоглар имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузурида жамоатчилик асосида “Фан кенгашлари” тузилади. Бу кенгашлар таълим дастурларини ишлаб чиқиш, баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга жалб қилинади.
Келгуси ўқув йилидан 14 та мактабда фанларни инглиз тилида ўқитишни йўлга қўйиш, 2025-2026 йилларда 8 та янги ихтисослашган мактаб қуриш режалари ҳам баён этилди.
Ижод мактабларида таниқли адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини Ёзувчилар уюшмаси ҳисобидан нашр этиш йўлга қўйилади. Турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади.
Шунингдек, ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Унга етук олимлар ва хорижий мутахассислар жалб этилади, ўқувчиларнинг ҳар бири ривожланиш дастури орқали мақсадли тайёрланади.
Иштирокчиларнинг халқаро олимпиадалардаги якуний натижаларидан келиб чиқиб, терма жамоа етакчисини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Барча фан олимпиадаларини акс эттирадиган ягона олимпиадалар тақвими ва тайёргарлик тизими яратилади. Асосий машғулотлар билан бирга психологик тренинглар, бошқа жамоалар билан қўшма йиғинлар ўтказилади.
Тақдимотда ўқувчилар билимини баҳолашнинг шаффоф ва холис тизимини жорий қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Давлат якуний аттестациясида, яъни мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билимини ягона назорат материаллари асосида баҳолаш таклиф этилмоқда. Имтиҳон топшириқлари ёзма ва амалий шаклга ўтказилади, жавобларни махсус платформа орқали текшириш амалиёти йўлга қўйилади, саволлар доимий равишда янгиланиб борилади.
Яна бир муҳим янгилик – мактабни битириш имтиҳонларида олий таълим муассасасига кириш синовларига мос фанни танлаш имконияти яратилади.
Давлат раҳбари умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, унинг олий таълим билан мутаносиблигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Тақдимотда таълим ва бошқа соҳаларда маданиятни кенг ёйиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ёш авлодда санъатга меҳрни мактаб ва олийгоҳдан бошлаб шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2024
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией планов по развитию и повышению качества школьного образования
Шу мақсадда ижод мактабларида “Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани ўрнига “Санъат” фани киритиш таклиф этилмоқда. Бунда фақат расм чизиш эмас, балки рангтасвир, ҳунармандчилик, кинематография, ҳайкалтарошлик ва дизайнга оид кўникмалар ўргатилади.
Олий ўқув юртларида бу бўйича маслаҳатчи тизимини Маданият вазирлиги билан боғлаб, мақом, бахшичилик, театр меросларини ёшларга етказиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, йирик корхоналар ва кластерлар қошида ансамбллар тузилиб, маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2024
Бу йил мактаб ва таълимга 46 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Янгиликлар лентаси
0