Тошкентда Халқаро театр куни қандай нишонланди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда “Театр ҳафталиги” бўлиб ўтди. 21 мартдан 27 мартгача барча спектакллар ва театр тадбирлари бепул бўлди.
Бутунжаҳон театр куни муносабати билан барча давлат театрларида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги ўтказилади. Ҳафталик доирасида Тошкентдаги театрлар мамлакатнинг энг чекка ҳудудларига гастрол сафарини амалга оширди.
Ҳафталик доирасида энг сара асарлар мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Асосийси, барча спектаклларга кириш бепул бўлди.
“Инсон маънавиятини юксалтиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат инсонни маънавий бойитади, ижодий қобилиятларни ривожлантиради, эзгуликка ўргатади”, – деди ижодий кечада маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов.
Театр ҳафталигининг ёпилиш маросими қандай ўтди – Sputnik Ўзбекистон лавҳасида
Янгиликлар лентаси
0