https://sputniknews.uz/20240325/ekaterinburg-ozbekiston-turizm-taqdimot-43126695.html
Екатеринбургда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Екатеринбургда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Sputnik Ўзбекистон
Меҳмонларга амалий санъат маҳсулотлари, гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
2024-03-25T14:30+0500
2024-03-25T14:30+0500
2024-03-25T14:33+0500
туризм
россия
ўзбекистон
рамазон
ҳунармандлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/727/94/7279481_0:160:3076:1890_1920x0_80_0_0_a7babf04aefb5fb1c99671cc2fa2cad1.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Екатеринбургда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳрида кечки ифтор ташкил этилиб, мамлакатнинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи видеофильмлар ва тақдимот намойиш этилди.Тадбирда Свердловск вилояти маҳаллий ҳокимиятининг бир қатор вакиллари, Россия ТИВ Уралдаги вакилининг ўринбосари, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллари ва дипломатлари, бир қатор Кавказ республикалари, хусусан Доғистон, Ингушетия, Чеченистон ҳукуматларининг Уралдаги доимий вакиллари, турли диаспора раҳбарлари, Челябинск, Советский, Екатеринбургдаги ўзбек диаспора раҳбарлари ҳамда талабалар иштирок этди.Шу билан бирга, тадбир меҳмонларига ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан амалий санъат маҳсулотлари, шунингдек, гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.Татаристоннинг Уралдаги доимий вакили Ҳайдар Гильфанов Бош консулхона очилганидан сўнг Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти ҳамда қадриятлари кенг тарғиб қилинаётганини эътироф этди.
https://sputniknews.uz/20240305/rossiya-ishbilarmonlar-samarqand-toshkent-42779959.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/727/94/7279481_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_33368baea17aade243b4c3f22291f7f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
екатеринбург ўзбекистон туризм салоҳияти
екатеринбург ўзбекистон туризм салоҳияти
Екатеринбургда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
14:30 25.03.2024 (янгиланди: 14:33 25.03.2024) Меҳмонларга амалий санъат маҳсулотлари, гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Екатеринбургда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳрида кечки ифтор ташкил этилиб, мамлакатнинг зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик салоҳиятини очиб берувчи видеофильмлар ва тақдимот намойиш этилди.
Тадбирда Свердловск вилояти маҳаллий ҳокимиятининг бир қатор вакиллари, Россия ТИВ Уралдаги вакилининг ўринбосари, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллари ва дипломатлари, бир қатор Кавказ республикалари, хусусан Доғистон, Ингушетия, Чеченистон ҳукуматларининг Уралдаги доимий вакиллари, турли диаспора раҳбарлари, Челябинск, Советский, Екатеринбургдаги ўзбек диаспора раҳбарлари ҳамда талабалар иштирок этди.
“Учрашувда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган муқаддас зиёратгоҳлар ҳақидаги маълумотлар меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, тадбир меҳмонларига ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан амалий санъат маҳсулотлари, шунингдек, гастрономик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Татаристоннинг Уралдаги доимий вакили Ҳайдар Гильфанов Бош консулхона очилганидан сўнг Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти ҳамда қадриятлари кенг тарғиб қилинаётганини эътироф этди.