https://sputniknews.uz/20240305/rossiya-ishbilarmonlar-samarqand-toshkent-42779959.html
Россиялик ишбилармонлар Самарқанд ва Тошкентдаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Россиялик ишбилармонлар Самарқанд ва Тошкентдаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Свердловск вилояти тадбиркорларининг Тошкент ва Самарқадндда тадбиркорлар билан учрашуви режалаштирилмоқда. 05.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-05T13:42+0500
2024-03-05T13:42+0500
2024-03-05T13:42+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
тошкент
самарқанд
ҳамкорлик
тадбиркор
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_0:191:3059:1912_1920x0_80_0_0_f16b86b1d78fd1de3f461d1fe4f53848.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россиянинг Свердловск вилояти ишбилармонлари Самарқанд ва Тошкентдаги тадбиркорлар билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари "Финансовая Корпорация Открытие" ОАЖ банкининг Ғарбий-Сибирь ваколатхонаси бўлими менежери Светлана Шуматова, шунингдек, "Опора России" кичик ва ўрта тадбиркорлик умумроссия жамоат ташкилотининг Свердловск бўлинмаси мутасаддилари билан учрашишди.Светлана Шуматова аввал эришилган келишувга асосан "Финансовая Корпорация Открытие" банкининг махсус платформаси ёрдамида Ўзбекистоннинг сармоявий ва экспорт салоҳияти ҳақидаги тақдимот ишлаб чиқилгани ва нуфузли мижозлар ўртасида кенг тарғиб этилаётганини маълум қилди.Унинг айтишича, банкнинг бир гуруҳ мижозлари Самарқанд шаҳрига режалаштирилган бизнес миссияга катта қизиқиш билдирмоқда."Опора России" кичик ва ўрта тадбиркорлик умумроссия жамоат ташкилотининг Свердловск бўлинмаси вакиллари ўз навбатида, ушбу бирлашма аъзолари қишлоқ хўжалик, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, қурилиш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон томони билан алоқаларни ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.Мазкур жамоат ташкилоти Свердловск вилояти тадбиркорларининг Тошкент шаҳрига амалий сафарини уюштиришга тайёрлиги маълум қилинди.“Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига режалаштирилган бизнес миссиялар давомида ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилиши назарда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.
https://sputniknews.uz/20240228/rossiya-qurilish-kompaniya-toshkent-korgazma-42692078.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/17/27387414_328:0:3059:2048_1920x0_80_0_0_76750b77959f901a7852eb438a622661.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, тошкент, самарқанд, ҳамкорлик, тадбиркор, ўзбекистон - россия
иқтисод, ўзбекистон, россия, тошкент, самарқанд, ҳамкорлик, тадбиркор, ўзбекистон - россия
Россиялик ишбилармонлар Самарқанд ва Тошкентдаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Свердловск вилояти тадбиркорларининг Тошкент ва Самарқадндда тадбиркорлар билан учрашуви режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россиянинг Свердловск вилояти ишбилармонлари Самарқанд ва Тошкентдаги тадбиркорлар билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари "Финансовая Корпорация Открытие" ОАЖ банкининг Ғарбий-Сибирь ваколатхонаси бўлими менежери Светлана Шуматова, шунингдек, "Опора России" кичик ва ўрта тадбиркорлик умумроссия жамоат ташкилотининг Свердловск бўлинмаси мутасаддилари билан учрашишди.
Светлана Шуматова аввал эришилган келишувга асосан "Финансовая Корпорация Открытие" банкининг махсус платформаси ёрдамида Ўзбекистоннинг сармоявий ва экспорт салоҳияти ҳақидаги тақдимот ишлаб чиқилгани ва нуфузли мижозлар ўртасида кенг тарғиб этилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, банкнинг бир гуруҳ мижозлари Самарқанд шаҳрига режалаштирилган бизнес миссияга катта қизиқиш билдирмоқда.
"Опора России" кичик ва ўрта тадбиркорлик умумроссия жамоат ташкилотининг Свердловск бўлинмаси вакиллари ўз навбатида, ушбу бирлашма аъзолари қишлоқ хўжалик, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, қурилиш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон томони билан алоқаларни ўрнатиш истагида эканлигини билдирди.
Мазкур жамоат ташкилоти Свердловск вилояти тадбиркорларининг Тошкент шаҳрига амалий сафарини уюштиришга тайёрлиги маълум қилинди.
“Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрига режалаштирилган бизнес миссиялар давомида ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилиши назарда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.