https://sputniknews.uz/20240321/moped-skuter-43066758.html
Мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин
Мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда мопед, скутер ва шунга ўхшаш электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқариш учун “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.
2024-03-21T15:28+0500
2024-03-21T15:28+0500
2024-03-21T15:28+0500
жамият
ўзбекистон
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35069047_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_111ff658f53590fe3d71b0bd98e913ce.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистонда мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин. Бу ИИВ ишлаб чиққан ва муҳокамага қўйган қонун лойиҳасидан маълум бўлди.Ҳужжат билан мопед ва скутерлар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш режалаштирилган.2024 йил 1 июлдан бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.Шунингдек, 2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибюторлик, дилерлик) ташкилотлари) ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари” модулига интеграция қилининади. Бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.Эслатамиз, 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда мопед, скутер ва шунга ўхшаш электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқариш учун “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.
https://sputniknews.uz/20231010/yol-harakati-qoidalariga-skuter-va-elektrosamokatga-oid-qoshimcha-kiritilishi-mumkin-39804509.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35069047_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e3dae1de461111addf9c37ac9c1dbe7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мопед скутер алоҳида давлат рақами права ҳайдовчилик гувоҳномаси
мопед скутер алоҳида давлат рақами права ҳайдовчилик гувоҳномаси
Мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин
2025 йил 1 январдан рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистонда мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин. Бу ИИВ ишлаб чиққан ва муҳокамага қўйган қонун лойиҳасидан
маълум бўлди. Ҳужжат билан мопед ва скутерлар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш режалаштирилган.
2024 йил 1 июлдан бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, 2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибюторлик, дилерлик) ташкилотлари) ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари” модулига интеграция қилининади. Бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.
2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.
Эслатамиз, 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда мопед, скутер ва шунга ўхшаш электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқариш учун “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.