https://sputniknews.uz/20231010/yol-harakati-qoidalariga-skuter-va-elektrosamokatga-oid-qoshimcha-kiritilishi-mumkin-39804509.html
Йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатга оид қўшимча киритилиши мумкин
Йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатга оид қўшимча киритилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ) - одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси. Булар: электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар. Агар қўшимчалар киритилиши маъқулланса, скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш шарт бўлади. Скутерни бошқариш учун А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
2023-10-10T12:53+0500
2023-10-10T12:53+0500
2023-10-10T13:19+0500
жамият
ўзбекистон
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37357231_0:211:3071:1938_1920x0_80_0_0_697ddf0e2df8c7a788ebe6914a9cd1af.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Йўл ҳаракати қоидаларига (ЙҲҚ) индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутер тушунчаларига таъриф бериш ва уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини ИИВ жамоатчилик муҳокамасига қўйган. Индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ) - одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси. Булар: электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар.ИҲВни бошқарадиган шахслар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши керак.14 ёшдан кичик шахсларнинг ИҲВда ҳарақатланиши (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно) тақиқланади.Скутер – конструктив тезлиги соатига 25 километрдан, двигателининг иш ҳажми 25 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) юқори, шунингдек номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли механик транспорт воситаси.Худди шундай тавсифларга эга бўлган трицикллар ва квадрицикллар, шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам скутерларга тенглаштирилади.Агар қўшимчалар киритилиши маъқулланса, скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш шарт бўлади. Скутерни бошқариш учун А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37357231_385:130:2856:1983_1920x0_80_0_0_00348890dcb9c01358e4876299e18f2f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл ҳаракати қоидалари скутер электросамокат
йўл ҳаракати қоидалари скутер электросамокат
Йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатга оид қўшимча киритилиши мумкин
12:53 10.10.2023 (янгиланди: 13:19 10.10.2023) Скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш шарт бўлади. Скутерни бошқариш учун А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Йўл ҳаракати қоидаларига (ЙҲҚ) индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутер тушунчаларига таъриф бериш ва уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритиш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини ИИВ жамоатчилик муҳокамасига
қўйган. Индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ) - одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси. Булар: электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар.
ИҲВни бошқарадиган шахслар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши керак.
14 ёшдан кичик шахсларнинг ИҲВда ҳарақатланиши (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно) тақиқланади.
Скутер – конструктив тезлиги соатига 25 километрдан, двигателининг иш ҳажми 25 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) юқори, шунингдек номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли механик транспорт воситаси.
Худди шундай тавсифларга эга бўлган трицикллар ва квадрицикллар, шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам скутерларга тенглаштирилади.
Агар қўшимчалар киритилиши маъқулланса, скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш шарт бўлади. Скутерни бошқариш учун А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.