https://sputniknews.uz/20240319/ozbekiston-ozarbayjon-oziq-ovqat-sanoati-hamkorlik-43026630.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноати соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди
Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноати соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
2024-03-19T15:30+0500
2024-03-19T15:30+0500
2024-03-19T15:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
озиқ-овқат
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29251133_0:173:3025:1875_1920x0_80_0_0_7801686df2d732d040fdaa9950c3ba23.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноати соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Вазир Лазиз Кудратов Озарбайжоннинг “Azersun Holding” бошқаруви раиси ўринбосари Саваш Ўзан билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқишди.Қайд этилишича, суҳбатда ўзаро ҳамкорликни, жумладан, тажриба ва инновацияларни алмашиш орқали оширишга тайёрлик билдирилди.Маълумот учун, "Azersun Holding" - бу озиқ-овқат саноати соҳасида етакчи Озарбайжон компанияларини бирлаштирган йирик холдинг ҳисобланади. Компания томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортиқ корхона фойдаланишга топширилган. Холдинг Озарбайжон ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг катта қисмини қондиради ва 40 дан ортиқ мамлакатларга маҳсулот экспорт қилади.Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 февраль ҳолатига хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 235 таси Озарбайжонга тўғри келади.
https://sputniknews.uz/20231124/ozbekiston-va-ozarbayjon-hamkorligi--infografika-41232434.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29251133_147:0:2878:2048_1920x0_80_0_0_1d48661be1b7cb0442b4291b8b3c3faa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзбекистон озарбайжон лазиз кудратов azersun holding саваш ўзан
қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзбекистон озарбайжон лазиз кудратов azersun holding саваш ўзан
Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноати соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон озиқ-овқат саноати соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Вазир Лазиз Кудратов Озарбайжоннинг “Azersun Holding” бошқаруви раиси ўринбосари Саваш Ўзан билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқишди.
Қайд этилишича, суҳбатда ўзаро ҳамкорликни, жумладан, тажриба ва инновацияларни алмашиш орқали оширишга тайёрлик билдирилди.
“Учрашув якунига кўра томонлар келгусида амалга ошириладиган тадбирлар борасида келишувга эришдилар ва муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқдилар”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Azersun Holding" - бу озиқ-овқат саноати соҳасида етакчи Озарбайжон компанияларини бирлаштирган йирик холдинг ҳисобланади. Компания томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 30 дан ортиқ корхона фойдаланишга топширилган. Холдинг Озарбайжон ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг катта қисмини қондиради ва 40 дан ортиқ мамлакатларга маҳсулот экспорт қилади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 февраль ҳолатига хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 235 таси Озарбайжонга тўғри келади.