Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги — инфографика

Oбуна бўлиш
Охирги беш йилда икки давлат ўртасидаги тоғ-кон саноати, транспорт, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқатлар ишлаб чиқариш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик кенгаймоқда.
2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Озарбайжонга 9,1 миллион долларлик 5,5 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди.
2023 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун устав капитали 500 миллион доллар бўлган қўшма инвестиция фондини ташкил этди.
Ўша йили томонлар автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича меморандум имзоладилар, унга кўра Озарбайжон Республикасида йилига 30 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилади.
Режалар орасида Озарбайжонда пахтани қайта ишлаш заводи қуриш ва Ўзбекистоннинг етакчи пахта тозалаш тизимлари ишлаб чиқарувчи корхонасининг сўнгги технологик линиясини ўрнатиш, шунингдек, Озарбайжоннинг Барда шаҳрида ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини очиш кўзда тутилган. Тафсилотлар Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0