https://sputniknews.uz/20240319/fuqarolar-ijtimoiy-himoya-kuchaytirish-43027104.html
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади — янги қонун
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади — янги қонун
Sputnik Ўзбекистон
Фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
2024-03-19T14:45+0500
2024-03-19T14:45+0500
2024-03-19T14:45+0500
жамият
ўзбекистон
пенсия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_667:522:2711:1672_1920x0_80_0_0_84835e373b60c5e8e77e7fbbcbd3f18b.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади. Бу бўйича президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.“Ижара тўғрисида”ги қонунга ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.Шунингдек фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.Бундан ташқари, Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.Шу билан бирга “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади..
https://sputniknews.uz/20240220/shavkat-mirziyoev-ijtimoiy-himoya-42584715.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668717_105:0:2836:2048_1920x0_80_0_0_ccc7745184f3a596c083339dfbdc67ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фуқаролар ижтимоий ҳимоя қонун
фуқаролар ижтимоий ҳимоя қонун
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади — янги қонун
Фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади. Бу бўйича президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилди. “Ижара тўғрисида”ги қонунга ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.
Шунингдек фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.
Шу билан бирга “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади..