Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасида янги вазифаларни белгилаб берди — тафсилотлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.
Шавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Oбуна бўлиш
Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, эҳтиёжманд тоифани белгилаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилади ва айнан қандай ёрдамга муҳтожлик борлиги аниқ белгилаб берилади. Ҳар бир муҳтож фуқаро бўйича индивидуал ижтимоий хизматлар дастури бўлади.
Маҳалладаги “еттилик” учун ижтимоий хизматлар бўйича ягона саволнома жорий қилинади. Маҳалладаги барча ижтимоий хизматларни босқичма-босқич ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.
Шавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Шавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.
“Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди. Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади”, — дейилади хабарда.
Келгуси йилдан 40 та туманда реабилитация, соғломлаштириш ва ногиронлиги бор шахсларга қарайдиганларни ўқитиш бўйича кўп тармоқли ижтимоий хизматлар марказлари ишга туширилади. Бу орқали, яна 60 минг эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий хизматлар билан қамраб олинади, уларга қараётган 3 минг киши ўқитилади.
“1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади. Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади”, — дейилади хабарда.
Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
"Мактаблар, профессионал таълим муассасаларида шароит йўқлиги учун 70 фоиз ота-оналар ногиронлиги бор фарзандларини яшаш жойидан узоқ махсус мактаб-интернатига жойлаштиришга мажбур. Аслида ота-онаси, дўстлари ва маҳалладан узоқлашиш ҳар қандай бола учун катта психологик зарба", — деди президент.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилади.
Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилади. Туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.
Шавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Шавкат Мирзиёев сегодня провел видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.
“Протез воситалари 18 турдан 30 турга, ажратилаётган маблағ эса 1,5 баробар оширилиб, 100 миллиард сўмга етказилади ҳамда улар билан таъминлаш электрон шаклда бўлади. Ногиронлиги бўлган шахслар бундай воситаларни уйдан туриб, ваучер орқали онлайн ёки “Инсон” маркази ёрдамида исталган ишлаб чиқарувчидан олиши мумкин бўлади”, — дея қайд этилди хабарда.
Шунингдек, бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаcи ногиронлиги бўлганлар учун қулай муҳит яратилганлиги бўйича ҳам мажбурий экспертизадан ўтказилади.
Хорижий мутахассислар иштирокида жорий йилда камида 500 нафар лойиҳачи ва архитекторни ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратишга ўқитиш вазифаси қўйилди.
Пойтахтдаги бекатларни, жамоат транспорти, жумладан метрони ногиронлиги бор одамларга мослаштириш бўйича икки йиллик дастур амалга оширилади. Бу ишларни ҳудудларда ҳам бошлаш бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берилди.
Ногиронлиги бўлганларни касбга тайёрлайдиган 4 та ихтисослашган мактабни тармоқ раҳбарлари оталиққа олади.
Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.
Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.
“Бундан буён жойларда васийлик, ҳомийлик, патронатга олинган ҳамда оилавий болалар уйларидаги болалар билан маҳалладаги ижтимоий ходимлар шуғулланиши белгиланди. Улар ота-она ўрнини босувчи шахслар бола олдидаги мажбуриятини қай даражада бажараётганини мониторинг қилиб, баҳолаб боради. Бунинг учун ҳокимликлар ҳузуридаги Васийлик ва ҳомийлик комиссиялари тугатилиб, уларнинг ваколати “Инсон” марказларига ўтказилади”, — дея таъкидланди хабарда.
Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади. Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.
Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Эндиликда “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади (ҳозирда 18 ёш).
Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.
“Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.
Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди. Ҳар бир туман шифохонасида зўравонликка учраганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган хоналар ташкил этилади. Қийин вазиятдаги ёш оналарни қўллаб-қувватлаш учун “Оналар маскани” хизматини йўлга қўйиш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0