https://sputniknews.uz/20240317/saylov-raqamlashtirish-ozbekiston-msk-xalqaro-konferensiya-42986439.html
Сайлов жараёнини рақамлаштириш: Ўзбекистон МСК халқаро конференцияда иштирок этди
Сайлов жараёнини рақамлаштириш: Ўзбекистон МСК халқаро конференцияда иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Конференцияда 100 дан ортиқ давлатлардан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди.
2024-03-17T09:40+0500
2024-03-17T09:40+0500
2024-03-17T09:40+0500
сиёсат
россия
ўзбекистон
мск
марказий сайлов комиссияси
зайниддин низамходжаев
россия президенти сайлови — 2024 йил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/11/42986114_0:41:1280:761_1920x0_80_0_0_c0bd9b5e4bde4da4d381e7c2df593d26.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация Россия МСК томонидан ташкил этилган “Сайлов суверенитети ва халқаро стандартлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.Конференция “Миллий сайлов жараёнларидаги замонавий босимлар ва халқаро стандартлар” ва “Сайлов жараёнини рақамлаштириш: мақбул чегаралар” мавзусида бўлиб ўтди.Конференцияда 100 дан ортиқ давлатлардан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди.Қуйидаги масалалар муҳокама этилди:Россия томони қайт этишича, масофавий электрон овоз бериш (МЭОБ) тартиб-қоидаларига бўлган талаб нафақат сайловчи учун қулайлик, балки шахсий хавфсизлик ва сайлов ўтказишнинг технологик жараёнини ташкил этиш соҳасидаги кўплаб долзарб муаммоларни ҳал этиш имкониятини яратиб беради.Россия қуйидаги рақамли хизматларни таклиф қилмоқда:Бундай хизматлар бугунги кунда фуқароларга ўз сайлов ҳуқуқларини қулай ва шахсий ресурслардан кам сарф қилиш эвазига амалга ошириш имконини тақдим қилади.Сайловчилар имзосини электрон шаклда тўплаш имконияти ҳам рақамлаштириш борасидаги жиддий қадам сифатида қайд этилди.“Госуслуги” портали орқали электрон имзо тўплаш тартиби дастлаб бир қатор ҳудудларда синовдан ўтказилган ва ундан фойдаланиш амалиёти ижобий баҳоланган.Ўзбекистон МСК раиси ўз нутқида мамлакатимизда сайлов жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳақида батафсил ахборот бериб ўтди.У дунёнинг кўплаб мамлакатлари сингари Ўзбекистонда ҳам ижтимоий ҳаётнинг турли соҳа ва жабҳаларида рақамли трансформация илгари сурилаётганини алоҳида таъкидлади.МСК раиси сайловчилар учун онлайн хизматлар жорий этилгани, бу орқали фуқаролар сайловчилар рўйхатида мавжудлигини текшириши, сайлов участкасини аниқлаши ёки уни ўзгартириши, хориждаги дипломатик ваколатхоналарда ташкил этилган сайлов участкаларида онлайн рўйхатдан ўтиши мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди.
https://sputniknews.uz/20240316/ozbekiston-delegatsiyasi-rossiyada-ovoz-berish-jarayonlarini-kuzatib-bormoqda-42982621.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/11/42986114_106:0:1175:802_1920x0_80_0_0_1f0a2628dfc7d19a34a7226ba3506d3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мск сайлов халқаро конференция
ўзбекистон мск сайлов халқаро конференция
Сайлов жараёнини рақамлаштириш: Ўзбекистон МСК халқаро конференцияда иштирок этди
Конференцияда 100 дан ортиқ давлатлардан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги делегация Россия МСК томонидан ташкил этилган “Сайлов суверенитети ва халқаро стандартлар” мавзусидаги халқаро конференцияда
иштирок этди. Конференция “Миллий сайлов жараёнларидаги замонавий босимлар ва халқаро стандартлар” ва “Сайлов жараёнини рақамлаштириш: мақбул чегаралар” мавзусида бўлиб ўтди.
Конференцияда 100 дан ортиқ давлатлардан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди.
Қуйидаги масалалар муҳокама этилди:
сайлов органлари вакиллари ва мутахассис-экспертлари сайлов жараёнини рақамли ўзгартириш соҳасидаги рақамли серверлар;
сайловчилар имзоларини электрон шаклда тўплаш ва улардан фойдаланиш;
имзо варақларини текшириш учун нейротармоқлар технологияси;
масофавий электрон овоз бериш;
сайлов участкаларидаги овоз бериш биноларидан видеокузатув технологияси участка сайлов комиссияларининг овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомаларини QR-кодлаш;
сайловолди ташвиқотини рақамлаштириш.
Россия томони қайт этишича, масофавий электрон овоз бериш (МЭОБ) тартиб-қоидаларига бўлган талаб нафақат сайловчи учун қулайлик, балки шахсий хавфсизлик ва сайлов ўтказишнинг технологик жараёнини ташкил этиш соҳасидаги кўплаб долзарб муаммоларни ҳал этиш имкониятини яратиб беради.
Россия қуйидаги рақамли хизматларни таклиф қилмоқда:
яшаш жойида овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритиш
сайлов участкаси маълумотлари, мазкур сайловлар, номзодлар, сайловчилар рўйхатида сайловчи мавжудлигини текшириш ва ҳоказолар.
Бундай хизматлар бугунги кунда фуқароларга ўз сайлов ҳуқуқларини қулай ва шахсий ресурслардан кам сарф қилиш эвазига амалга ошириш имконини тақдим қилади.
Сайловчилар имзосини электрон шаклда тўплаш имконияти ҳам рақамлаштириш борасидаги жиддий қадам сифатида қайд этилди.
“Госуслуги” портали орқали электрон имзо тўплаш тартиби дастлаб бир қатор ҳудудларда синовдан ўтказилган ва ундан фойдаланиш амалиёти ижобий баҳоланган.
Ўзбекистон МСК раиси ўз нутқида мамлакатимизда сайлов жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳақида батафсил ахборот бериб ўтди.
У дунёнинг кўплаб мамлакатлари сингари Ўзбекистонда ҳам ижтимоий ҳаётнинг турли соҳа ва жабҳаларида рақамли трансформация илгари сурилаётганини алоҳида таъкидлади.
МСК раиси сайловчилар учун онлайн хизматлар жорий этилгани, бу орқали фуқаролар сайловчилар рўйхатида мавжудлигини текшириши, сайлов участкасини аниқлаши ёки уни ўзгартириши, хориждаги дипломатик ваколатхоналарда ташкил этилган сайлов участкаларида онлайн рўйхатдан ўтиши мумкинлиги тўғрисида гапириб ўтди.