https://sputniknews.uz/20240315/rossiyada-prezidentlik-saylovida-ovoz-berish-boshlandi-42950764.html
Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
2024-03-15T09:51+0500
2024-03-15T09:51+0500
2024-03-15T11:13+0500
россия президенти сайлови — 2024 йил
россия
президент
сайловлар
сайлов участкаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42945158_0:337:3042:2048_1920x0_80_0_0_34df9cf70d0f8bc49bf8269483527539.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугун, 15 март куни, Россия президенти сайловларида овоз бериш бошланди, у уч кун давом этади, асосий овоз бериш куни эса 17 мартда бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Россия Федерацияси Конституциясига кўра, президент Россия фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали олти йилга сайланади. Декабрь ойида Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилаган эди. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март.Бу кўп кунлик овоз бериш формати қўлланиладиган биринчи президентлик сайловидир. Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг сўзларига кўра, кўп кунлик овоз бериш сайловчилар учун қулай амалиёт бўлгани учун фуқароларнинг ўз мурожаатлари асосида бундай қарор қабул қилинган. Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 33,2 миллиард рубль ажратилди.Сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари ўз эшикларини очади. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.
https://sputniknews.uz/20240314/rossiya-prezident-saylov-delegatsiya-42934824.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/0e/42945158_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_7e46c887a33b02ad675e8c023f3f9d77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
Россияда президентлик сайловида овоз бериш бошланди
09:51 15.03.2024 (янгиланди: 11:13 15.03.2024) Асосий овоз бериш 17 март куни бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугун, 15 март куни, Россия президенти сайловларида овоз бериш бошланди, у уч кун давом этади, асосий овоз бериш куни эса 17 мартда бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. Россия Федерацияси Конституциясига кўра, президент Россия фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали олти йилга сайланади. Декабрь ойида Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилаган эди. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март.
Бу кўп кунлик овоз бериш формати қўлланиладиган биринчи президентлик сайловидир. Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг сўзларига кўра, кўп кунлик овоз бериш сайловчилар учун қулай амалиёт бўлгани учун фуқароларнинг ўз мурожаатлари асосида бундай қарор қабул қилинган. Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 33,2 миллиард рубль ажратилди.
Памфилова ўз чиқишларида бўлажак сайловлар муҳимлигини бир неча бор таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сайловлар оғир, экстремал вазиятда, заҳарли халқаро муҳит яратилган, шунингдек, “доимий таҳдидлар ва бошқа кўплаб салбий ҳодисалар даврида” ўтмоқда.
Сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.
Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари ўз эшикларини очади. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.