https://sputniknews.uz/20240315/diareya-yiliga-yarim-milliondan-ziyod-bolalar-olimiga-sabab-bolmoqda-jsst-42957966.html
Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ
Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ
2024-03-15T13:54+0500
2024-03-15T13:54+0500
2024-03-15T13:54+0500
дунёда
саломатлик
касаллик
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0b/42002170_0:399:2730:1935_1920x0_80_0_0_28fff942948e53ff34d98d4f7efd26f0.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи касаллик беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омили, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Таъкидланишича, ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади.Мутахассислар илгари диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатларига асосан организмнинг сувсизланиши ва суюқлик йўқотиши сабаб бўлади, деган фикрда бўлган. Энди эса хулосалар ўзгарган. Айни пайтда диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортишида септик бактериал инфекцияларнинг улуши юқори. Шу туфайли ичбуруғнинг тарқалиш статистикаси ривожланган давлатларда ҳам ошган.Касаллик пайтида организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.ЖССТ ўз ҳисоботида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, санитария-гигиена талабларига амал қилиш орқали касаллик хавфини камайтириш мумкинлигини эслатиб ўтган.
https://sputniknews.uz/20240223/dunyo-mamlakatlarining-yarmidan-kopida-qizamiq-epidemiyasi-kuzatilishi-mumkin-jsst-42634781.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0b/42002170_0:138:2545:2047_1920x0_80_0_0_9e615faac552cffc8efcb5c546710757.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — жсст
диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — жсст
Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ
Таъкидланишича, ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи касаллик беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омили,
деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади.
“Бу борадаги вазият, афсуски, ҳамон хавотирли. Чунки Ер юзида қарийб 780 миллион киши тоза ичимлик сувидан, 2,5 миллиард одам эса оддий санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. Айниқса, кам даромадли мамлакатларда аҳвол ёмон. Бундай минтақаларда уч ёшгача бўлган болалар йилига ўртача уч марта ўткир диарея билан оғриши ҳисоб-китоб қилинган”, - дейилади хабарда.
Мутахассислар илгари диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатларига асосан организмнинг сувсизланиши ва суюқлик йўқотиши сабаб бўлади, деган фикрда бўлган. Энди эса хулосалар ўзгарган. Айни пайтда диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортишида септик бактериал инфекцияларнинг улуши юқори. Шу туфайли ичбуруғнинг тарқалиш статистикаси ривожланган давлатларда ҳам ошган.
Касаллик пайтида организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан.
Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
ЖССТ ўз ҳисоботида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, санитария-гигиена талабларига амал қилиш орқали касаллик хавфини камайтириш мумкинлигини эслатиб ўтган.
"Диареяни даволашда оғиз орқали қабул қилинадиган регидратация тузларининг аҳамияти катта. Қолаверса, 10-14 кун давомида 20 мг. цинк таблеткалари билан қўшимча муолажа курси касалликни енгишда катта самара беради" — дейилади ҳисоботда.