Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда - собиқ разведкачи

© Sputnik / Наталья СеливерстоваСпасская башня Московского Кремля (в центре) и Покровский собор (справа). На первом плане: Парящий мост в парке "Зарядье".
Спасская башня Московского Кремля (в центре) и Покровский собор (справа). На первом плане: Парящий мост в парке Зарядье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Oбуна бўлиш
Скотт Риттер: Украина – биз Россияга зарар етказиш учун ишлатган восита.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россиянинг ғалабаси аниқ, шунинг учун Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Американинг собиқ разведка ходими Скотт Риттер “Dialogue Works” YouTube-каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина – биз Россияга зарар етказиш учун ишлатган восита. Бу восита эскирди ва самарасиз бўлиб қолди", – деди у.
Риттернинг қўшимча қилишича, ҳозир Киевнинг фойдаси йўқ, ундан қутулиш вақти келди.
"Биз уларнинг (Украинанинг – таҳр.) ғалаба қозонишини ҳеч қачон истамаганмиз. Биз уларнинг ғалаба қозонишини кутмаганмиз. Биз фақат улар Россияга зарар келтиришларини хоҳлаган эдик", – деб тушунтирди эксперт.
Разведка ходими фикрига кўра, Киев аллақачон мағлуб бўлган. Ғарб ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаётгандек кўринмоқда, лекин аслида унинг аста-секин ўлишига имкон беряпти, деб хулоса қилди Риттер.
Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси директори Роберт Бернс АҚШнинг қўшимча ҳарбий ёрдамисиз Украина бир йил ичида Москва шартларига кўра Россия билан тинчлик музокараларига киришишга мажбур бўлишини айтган эди. Бернснинг сўзларига кўра, янги ҳарбий ёрдамнинг йўқлиги Украина Қуролли кучларининг янада фаолроқ чекинишига ва бу йил Украина қўшинлари босиб олинган аҳоли пунктларини йўқотишига олиб келади.
Бундан ташқари, Марказий разведка бошқармаси раҳбари таъкидлаганидек, Украинанинг мағлубияти оқибатлари АҚШнинг нафақат Европадаги, балки Ҳиндистон-Тинч океани минтақасидаги манфаатларига ҳам таъсир қилади.
Сешанба куни Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Киев Москва билан қарама-қаршиликда ғалаба қозона олмаслигини айтди.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Зеленский Украинадан қачон қочиб кетиши мумкин — америкалик капитан тахмини
Янгиликлар лентаси
0