Зеленский Украинадан қачон қочиб кетиши мумкин — америкалик капитан тахмини

© OZAN KOSEПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2024
Oбуна бўлиш
Киевдаги энергия тизими кузга қадар қулаши мумкинлиги айтилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Украинадаги коррупциялашган ҳокимият тизими Америкадан ёрдам пули олмаса, кузгача қулаши мумкин. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдаларининг истеъфодаги капитани Мэтю Хо “Judging Freedom” YouTube-каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Агар Конгресс пуллар борасида чора кўрмаса, банк муваффақиятсизликка учраганидек, Украинада ваҳима бошланиши эҳтимоли юқори”, – деди у.

Собиқ денгиз пиёдасининг тушунтиришича, Украина давлати коррупцион пирамида бўлиб, унда АҚШдан келадиган пуллар Киев расмийлари ўртасида тақсимланади. Пул оқимини тўхтатиш бундай тизимнинг муқаррар қулашига олиб келади, дея қўшимча қилди у.

"Агар пул қуйига кетмаса (АҚШдан Киев расмийларига – таҳр.), одамлар ваҳимага тушишни бошлайди. Шунда Зеленскийнинг Майамидаги вилласи томон қочишини кўрасиз. <...> Шунга ўхшаш нимадир, эҳтимол, узоғи билан Меҳнат кунига қадар содир бўлиши мумкин", – деб огоҳлантирди Хо.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида республикачилар кўпчилигининг позицияси туфайли Оқ уйнинг Киев учун яна 60 миллиард доллар ажратиш сўровини ҳозирча қўллаб-қувватламаган. Илгари ажратилган маблағлар ўтган йилнинг декабрь ойида тугади ва аввалроқ эълон қилинган ҳарбий ёрдам пакетларининг бир қисми аввалги шартномалар бўйича Украинага келмоқда.
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2024
Трамп сайловларда ғалаба қозонса, Киевга пул бермасликка ваъда берган — Орбан
Янгиликлар лентаси
0