Биз ҳеч қандай сайловга аралашмаймиз — Путин

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтишИнтервью Владимира Путина гендиректору "Россия сегодня" Дмитрию Киселеву
Интервью Владимира Путина гендиректору Россия сегодня Дмитрию Киселеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2024
Oбуна бўлиш
Владимир Путин АҚШда фаол президентлик сайловлари пойгаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, америкалик сайловчи ишонган ҳар қандай етакчи билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "Россия сегодня" халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида “америкалик сайловчи ишонган ҳар қандай етакчи билан ҳамкорлик қиламиз”, деб айтди.
Владимир Путин АҚШда фаол президентлик сайловлари пойгаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, америкалик сайловчи ишонган ҳар қандай етакчи билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.
У ўз сўзида “Биз ҳеч қандай сайловга аралашмаймиз ва кўп марта айтганимдек, Америка халқи, америкалик сайловчи ишонган ҳар қандай етакчи билан ҳамкорлик қиламиз”, деб айтди.

“Тўрт йилдан кўпроқ вақт олдин суҳбатларнинг бирида у (Трамп - таҳр.) менга шундай деди: "Ухлаётган Жо" ғалаба қозонишини хоҳлайсизми? Кейин биз гўёки уни номзод сифатида қўллаб-қувватлаганимиз учун уни таъқиб қила бошлашгани ҳайрон қолдирди. Бу мутлақо бемаънилик. Бугунги сайловолди вазиятга келсак, у тобора маданиятсизлашиб бормоқда. Мен бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ беришни хоҳламайман. Лекин бу мутлақо аниқ, менимча, Америка сиёсий тизими сўзнинг ҳар қандай маъносида ўзини демократик деб даъво қила олмаслиги ҳаммага аён”, — дея қўшимча қилди у.

Трамп сайловларда ғалаба қозонса, Киевга пул бермасликка ваъда берган — Орбан
Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2023
Лавров Россиянинг АҚШ президентлик сайловларига муносабати ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0