Лавров Россиянинг АҚШ президентлик сайловларига муносабати ҳақида гапирди

© Sputnik / МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2023
Oбуна бўлиш
Лавров: АҚШ сайловларида ким ғалаба қозониши Россияга умуман аҳамияти йўқ.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Умуман олганда, Россияга АҚШдаги президентлик сайловларида ким ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ, ҳокимиятда республикачилар билан Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши мумкин деб ўйлаш соддалик бўларди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Америка сиёсий истеблишменти, қайси партияга мансублигидан қатъи назар, Россияни душман ва экзистенциал таҳдид деб билади. Бу борадаги мавжуд партиялараро консенсусни ҳисобга олсак, Республикачилар партиясидан номзод ғалаба қозонса, муносабатларнинг яхшиланишига умид қилиш соддалик бўларди”, — деди ТИВ раҳбари.
У шунингдек, "умуман олганда, бизга АҚШ президентлиги учун курашда ким ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ", дея қўшимча қилди.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Сўровлар собиқ президент Дональд Трамп Республикачилар партиясининг праймеризда яққол фаворит эканлигини кўрсатмоқда. Унга АҚШнинг амалдаги президенти Байден қарши чиқиши кутилмоқда. Сўровларга кўра, Трамп 2024 йилда ғалаба қозониши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0