КХШТ стратегик қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказмоқда – тафсилотлар

© пресс-служба ОДКБОДКБ проводится стратегическая командно-штабная тренировка
ОДКБ проводится стратегическая командно-штабная тренировка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2024
Oбуна бўлиш
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби сўзларига кўра, машғулотлар мураккаб халқаро вазиятда ўтмоқда. Замонавий инқирозлар тобора гибрид характерга эга бўлиб, уларни ҳал қилиш комплекс ёндашувларни талаб қилади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) 12-13 март кунлари стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказмоқда, деб хабар берди КХШТ Бирлашган штаб матбуот хизмати.
Бирлашган штаб бошлиғи инқирозли вазият таҳдиди кучайиб бораётган бир шароитда генерал-полковник Андрей Сердюков бошчилигида Марказий Осиё минтақасида жамоавий хавфсизлик вазиятини барқарорлаштириш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

“...Стратегик қўмондонлик-штаб тайёргарлиги жорий йилнинг кузида Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган КХШТ тинчликпарвар кучлари билан “Бузилмас биродарлик – 2024” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш бўйича дастлабки маълумотларни белгиловчи асосий тадбирдир”, — деди Сердюков.

КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетовнинг сўзларига кўра, машғулотлар “оғир халқаро вазиятда ўтказилмоқда”.

"Дунёнинг турли минтақаларида эски можаролар кучайиб, янги кескинлик ўчоқлари, жумладан, КХШТ масъулияти ҳудудида ҳам қўзғатилмоқда. Замонавий инқирозлар тобора гибрид хусусиятга эга бўлиб, уларни ҳал қилиш учун комплекс ёндашувлар талаб қиинлмоқда", – деб тушунтирди у.

Тасмагамбетовнинг қўшимча қилишича, машғулотнинг энг муҳим мақсадларидан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган тегишли қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда инқирозга қарши жамоавий ҳаракатлар алгоритмини аниқлаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдир.
Машғулотларни ўтказиш учун ҳарбий-сиёсий ва стратегик ўқув муҳити яратилиб, унда режага мувофиқ бир қатор конвенциялар қабул қилинди, давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг номлари ўзгартирилди.
Хусусан, Ташкилот масъулият ҳудудидаги эҳтимолий таҳдидлар кучайиши вариантларидан бири моделлаштирилган ва Марказий Осиё жамоавий хавфсизлик минтақасининг шартли ҳолатида инқирозли вазиятнинг пайдо бўлиши кўзда тутилган.
Режага мувофиқ, ташкилотга аъзо давлат президенти Коллектив хавфсизлик кенгаши раисига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунларига кўра тинчликпарвар операция ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу мақсадда Ташкилотга аъзо давлатларнинг Инқирозга қарши кураш маркази ва тезкор гуруҳлари ишга туширилди.
Стратегик қўмондонлик ва штаб ўқув машғулотларида КХШТ органларининг тинчликпарвар операцияни ўтказиш бўйича таклифлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилади. Коллектив тинчликпарвар кучларни шакллантириш, уларни қайта гуруҳлаш ва можаро ҳудудига жойлаштириш тартиби, шунингдек, ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президент РФ В. Путин принял участие в очередной сессии Совета коллективной безопасности ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2023
КХШТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди
Янгиликлар лентаси
0