Путин Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг ёпилиш маросимида нималар деди?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил Всемирный фестиваль молодежи
Президент РФ В. Путин посетил Всемирный фестиваль молодежи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Дунёда ҳамма учун тенг шароитлар мавжуд эмас, бу ҳозирги дунё тартибининг асосий адолатсизлиги, деди Россия президенти Владимир Путин.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг ёпилиш маросимида иштирок этди. Путин маросимда нималар деди?

Ривожланаётган иқтисодиётлар учун тизим

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, бой давлатлар ривожланаётган иқтисодиётлар учун бозорларни очадиган тизим яратмоқчи эмас.
“Дунёнинг бой давлатлари ҳукумат даражасида ривожланаётган иқтисодиётлар учун бозорларни очадиган, ривожланиш ва ўсиш учун либерал шарт-шароитларни яратадиган халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини амалда яратмоқчи эмас”, деди Путин.

Кўп қутбли дунёнинг афзалликлари

Агар давлатлар бир-бирига ёрдам берадиган кўп қутбли дунё яратса, ижтимоий масалалар ҳам осон ҳал бўлади, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Бизнинг умумий вазифамиз - барча одамларнинг тенг шароитларда жойлаштирилишини таъминлашдир. Бу қийин вазифа, лекин менимча, ҳаттоки аминман, агар биз нафақат бир-биримизга боғлиқ бўлган, балки бир-биримизга ёрдам ҳам берадиган ушбу кўп қутбли дунёни яратсак, унда ижтимоий масалалар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, улар осон ҳал бўлади, самаралироқ ҳал бўлади”, - деди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, кучларни бирлаштириш орқали янада яхши натижаларга эришиш мумкин.

Ғарбга қўшилиш

Илгари Россия Ғарбга қўшилишга интилган, аммо кейин Москва бунинг маъноси йўқлигини тушуниб етди, чунки у ерда ҳеч ким Россия манфаатларини ҳисобга олмайди, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Бугунгача ҳамма Ғарбга қўшилишга ҳаракат қилди, шу жумладан Россия ҳам бир пайтлар G7, G8 га қўшилишни истаган. Кейин биз бунинг мантиқий эмаслигини англадик, чунки у ерда ҳеч ким бизнинг манфаатларимизни ҳисобга олмайди. Муаммо шунда. Бу эса Ғарб ҳамкорларимиз хатоси”, - деди Путин.

Дунёдаги асосий адолатсизлик

Дунёда ҳамма учун тенг шароитлар мавжуд эмас, бу ҳозирги дунё тартибининг асосий адолатсизлиги, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Биз бир хил туғилганмиз, лекин савол: биз ўсамизми, тенг шароитда ривожланамизми? Жавоб: афсуски, йўқ. Дунёда ҳамма учун тенг шароит йўқ. Бу эса бугунги дунё тартибининг, бугунги дунёнинг асосий адолатсизлигидир”, -деди Путин.
Шунингдек, у адолатли дунё тартибига интилиш дунёни янада шаффоф, демократик, барқарор, мувозанатли ва хавфсизроқ қилишини таъкидлади.

Дунёдаги мураккаб вазият

Путинга кўра, дунёда вазият оддий эмас, “иссиқ нуқталар” кўп.
“Ҳа, ҳақиқатан ҳам вазият оддий эмас, муаммолар жуда кўп, иссиқ нуқталар кўп. Хўш, узоққа боришнинг нима кераги бор? Мана, яқинда қўшниларимиз билан можаро бор, ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда... Одамлар бир-бири билан урушса, бу ҳар доим фожиа. Одамлар ҳалок бўлади, жароҳат олади ва ҳоказо. Аммо бутун дунёдаосонми? Ҳа, бутун инсоният тарихида бир хил нарса содир бўлади, баъзида кўпроқ, баъзан камроқ”, - деди Путин.

АҚШ сайловларида президентликка номзодларнинг хатти-ҳаракатлари

Путиннинг айтишича, АҚШ президентлигига номзодларнинг хатти-ҳаракати Америка сиёсий маданиятига хос хусусият.
“Ҳозир мен ички сиёсий жараёнга аралашмоқчи эмасман, президентликка номзодлар (АҚШ – таҳр.) ўзини қандай тутишини тавсифламоқчи эмасман – бу АҚШ ички сиёсий маданиятининг ўзига хос хусусияти, бошқа ҳеч нарса эмас”, - деди Путин.
Бутунжаҳон ёшлар фестивали Россия президентининг фармони билан 1-7 март кунлари Сириус федераль ҳудудида бўлиб ўтди. Фестивалда Ўзбекистондан 200 дан ортиқ киши иштирок этди.
Кўзда ёш билан кетдик: Сириусдаги ёшлар фестивали қандай ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига келган ўзбекистонликлар таассуротлари - видео
Янгиликлар лентаси
0