https://sputniknews.uz/20240306/butunjahon-yoshlar-festivaliga-kelgan-ozbekistonliklar-taassurotlari-video-42819459.html
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига келган ўзбекистонликлар таассуротлари - видео
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига келган ўзбекистонликлар таассуротлари - видео
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига ташриф буюрган Ўзбекистонлик Ширин Абидова ва Хуршиджон Акрамовлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 06.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-06T23:55+0500
2024-03-06T23:55+0500
2024-03-07T10:59+0500
видео
россия
ўзбекистон
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/07/42820939_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_3d290b84c409c2811f0c197be8049bd3.jpg
"Бу ерга келган инсон ўз дунёқарашини бир неча бор кенгайтирди ва ўз олдига янги мақсадлар қўйди", дейди Ширин Абидова. Абидова фестивалнинг инсоний қадриятларга асосланган концепцияси уни таъсирлантирганини айтди. Хуршиджон Акрамов эса Россия дўстлик ва тинчликни қанчалик қадрлашини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, тадбирнинг муҳити, кўлами ва дастури уларни ҳайратда қолдирган.Бутунжаҳон ёшлар фестивали 1—7-март кунлари “Сириус” федерал ҳудудида ўтказилди. У фан, ижод, спорт ва сиёсатда муваффақиятларга эришган ёшларнинг энг яхши вакилларини бирлаштиради.Россия Федерацияси раҳбари “фестивал адолатли, кўп қутбли дунёни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига” ишонч билдирди. Ташкилотчилар бирлаштирувчи форматини қайд этган тадбирда 20 минг киши иштирок этади, уларнинг ярми хорижликлардир. Бу йил Россия тўртинчи бор ёшлар форумига мезбонлик қилади, бунгача фестиваль 1957, 1985 ва 2017 йилларда Москвада бўлиб ўтган. Биринчи Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 1947 йилда Прагада бўлиб ўтди ва деярли олти ҳафта давом этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/07/42820939_66:0:1506:1080_1920x0_80_0_0_966de8e669345d61b989c73381bfb3a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, россия, ўзбекистон, ёшлар, видео
видео, россия, ўзбекистон, ёшлар, видео
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига келган ўзбекистонликлар таассуротлари - видео
23:55 06.03.2024 (янгиланди: 10:59 07.03.2024) Эксклюзив
Бутунжаҳон ёшлар фестивалига ташриф буюрган Ўзбекистонлик Ширин Абидова ва Хуршиджон Акрамовлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу ерга келган инсон ўз дунёқарашини бир неча бор кенгайтирди ва ўз олдига янги мақсадлар қўйди", дейди Ширин Абидова.
Абидова фестивалнинг инсоний қадриятларга асосланган концепцияси уни таъсирлантирганини айтди. Хуршиджон Акрамов эса Россия дўстлик ва тинчликни қанчалик қадрлашини таъкидлади.
“Менда савол пайдо бўлди. Россия рекорд миқдордаги санкциялар остидалиги ҳолатида қандай қилиб ёшлар форумини ўтказиши мумкин? Аммо келиб, иштирокчиларни кузатганимда, бу ерга 190 та давлатдан ёшлар тўпланганини кўрдим. Биз дастлаб айтилганидек 20 минг эмас, 35 минг ёшлар вакиллари эдик Россия мамлакатда ёшларни тўплаб оқилона қадам ташлади. Шу йўл билан у тинчликни хоҳлашини ва дўстликни қадрлашини исботлади”, — деди Акрамов.
Уларнинг сўзларига кўра, тадбирнинг муҳити, кўлами ва дастури уларни ҳайратда қолдирган.
Бутунжаҳон ёшлар фестивали 1—7-март кунлари “Сириус” федерал ҳудудида ўтказилди. У фан, ижод, спорт ва сиёсатда муваффақиятларга эришган ёшларнинг энг яхши вакилларини бирлаштиради.
Россия Федерацияси раҳбари “фестивал адолатли, кўп қутбли дунёни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига” ишонч билдирди. Ташкилотчилар бирлаштирувчи форматини қайд этган тадбирда 20 минг киши иштирок этади, уларнинг ярми хорижликлардир. Бу йил Россия тўртинчи бор ёшлар форумига мезбонлик қилади, бунгача фестиваль 1957, 1985 ва 2017 йилларда Москвада бўлиб ўтган. Биринчи Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 1947 йилда Прагада бўлиб ўтди ва деярли олти ҳафта давом этди.