"Маршал Шапошников" нима учун Қатарга етиб келди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишРакетный корабль Тихоокеанского флота "Маршал Шапошников". Архивное фото
Ракетный корабль Тихоокеанского флота Маршал Шапошников. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2024
Oбуна бўлиш
Тинч океан флотининг “Маршал Шапошникова” ракета кемаси Қатар халқаро DIMDEX-2024 кўргазмасида Россиянинг жаҳон океанидаги юқори технологиялари, ҳарбий-сиёсий таъсири ва қудратини намойиш этмоқда.
“Маршал Шапошников” фрегати 4-6 март кунлари бўлиб ўтадиган DIMEX-2024 мудофаа кўргазмасида иштирок этиш учун Россиянинг Владивосток шаҳридан Қатарнинг Ҳамад портига етиб келди.
Кемани тантанали кутиб олиш маросимида Россиянинг Доҳадаги элчихонаси вакиллари ва Қатар денгиз флоти офицерлари иштирок этди. "Маршал Шапошников" бошқа мамлакатлар – Буюк Британия, Италия, Покистон, Уммон ҳарбий кемалари қатори ташриф буюрувчилар учун очиқ.
DIMEX-2024 кўргазмасининг мавзулари денгиз мудофааси ва хавфсизлигининг кенг кўламли технологияларини қамраб олади: ҳарбий кемалар ва денгиз самолётлари, учувчисиз тизимлар, қидирув ва қутқарув ускуналари, гидролокация ва радарлоакция тизимлари, ядровий, биологик ва кимёвий махсус ускуналар, алоқа ва навигация тизимлари ва бошқалар. 200 дан ортиқ халқаро ва миллий компаниялар иштирок этмоқда.
Кўргазма доирасида Қироллик Стратегик Тадқиқотлар Институти (RUSIQatar) "хавфсизлик масалалари ва уларнинг глобал оқибатлари фонида иқтисодий ўсиш имкониятларини" муҳокама қилиш учун Яқин Шарқ денгиз қўмондонлари конференциясини (MENC) ташкил қилди. DIMEX-2008 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва Сингапурда тоқ йилларда очиладиган IMDEX Asia халқаро кўргазмасининг Қатардаги эквиваленти ҳисобланади. Ҳар бир Қатар кўргазмасида 5 миллиард долларга яқин шартномалар тузилади.Россия кемасининг шу ерга келгани бежиз эмас.
Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизларида бир қатор жонли отишма машқларидан сўнг, Тинч океан флотининг кемалар отряди таркибида “Маршал Шапошников” Ҳинд океанида узоқ масофали миссияларни бажаради. Араб денгизида қароқчиликка қарши кўп босқичли машқлар муваффақиятли ўтказган.
Бортида қанотли ракеталарга эга фрегат денгиз алоқаларини ҳимоя қилиш ва флотнинг асосий кучларини кузатиб бориш учун мўлжалланган. У яқин зонада, қирғоқдан исталган масофада сув ости кемаларига қарши ва ҳаво мудофаасини таъминлаш учун тузилмалар ва денгиз зарбалари гуруҳлари таркибида ҳаракат қилиши мумкин. Модернизация қилинган “Маршал Шапошников” фрегати дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳарбий денгизчилари ва мудофаа саноати мутахассисларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга аввалроқ бу кема жуда ёққан эди.

Кўп қиррали ҳимоячи

"Маршал Шапошников" дастлаб кучли ракета ва торпедо қуролларига эга бўлган йирик лойиҳа 1155 сув ости кемасига қарши кема (БПК) сифатида 1986 йилдан бери денгиз флотида хизмат қилмоқда. У ўн минглаб километр узоқ масофали саёҳатлар ва кўплаб самарали ишларни амалга оширган: 1990 йиллар бўсағасида Форс кўрфазида навигация хавфсизлигини таъминлаган ва Совет фуқароларини Эфиопиядан эвакуация қилишда қатнашган, 2010 йил май ойида Сомали қароқчилари томонидан қўлга олинган “Москва университети”танкерини озод қилган.
Олти йиллик модернизациядан сўнг, кема 2021 йилда хизматга қайтди, тузилмавий жиҳатдан тахминан 50 фоизга янгиланди ва биринчи марта Япония денгизидан 1000 км дан ортиқ масофада “Калибр” қанотли ракетаси билан қирғоқ нишонини урди. 2022 йил бошида “Маршал Шапошников” Россия ҳудудий сувларида Курил тизмасининг Уруп ороли яқинида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг “Виржиния” тоифасидаги сув ости кемасини топди ва сув ости алоқаси орқали огоҳлантиришдан сўнг “тегишли воситалар”дан фойдаланди. Америка сув ости кемаси акустик бошқарув ёрдамида нишонни бўлиш учун ўзиюрар симулятордан фойдаланган ва Россия ҳудудий сувларини максимал тезликда тарк этган.
Чуқур модернизация жараёнида "Маршал Шапошников" янги МР-760 "Фрегат-МА" радиолокацион станциясини ва 5П-30Н2 "Фрегат-Н2" ахборотни қайта ишлаш тизимини, Р-779-28 янги алоқа комплексини, МР-123-02/3 "Багира" артиллерия ҳужумини универсал бошқарув тизимини олди. Сув ости кемаларига қарши ва ҳаво ҳужумига қарши қуролларнинг имкониятлари (МГК-355 "Полином" гидроакустик мажмуаси, РБУ-6000 ракета-ташувчилари ва "Кинжал" ҳаво мудофаа тизими) замонавий “Калибр-НК” ва “Уран” ракета тизимлари, энг янги артиллерия ва электрон қуроллар билан кенгайтирилди.
Универсал ўт очувчи тизимлар “Оникс” қанотли ракеталари ва “Циркон”гипертовушли ракеталаридан фойдаланишга имкон беради. Янги 100 миллиметрли А-190-01 артиллерия мосламаси дақиқасига 80 мартагача отиш тезлигига эга, 20 км дан ортиқ масофадаги нишонларга, шу жумладан 15 км баландликдаги самолётларга ҳам зарба бера олади. “Маршал Шапошников” зарба қуроллари билан жиҳозланганлиги туфайли зарба қувватини бир неча маротаба оширди ва Жаҳон океанининг исталган ҳудудида сув ости, сув усти ва ер нишонларини йўқ қилишга қодир кўп қиррали кемага айланди. Россия фрегати, албатта, DIMEX-2024 кўргазмасининг энг эсда қоларли "экспонати" га айланади.
Модернизация қилинган "Маршал Шапошников" фрегатининг асосий хусусиятлари:
сиғими – 7570 тонна;
сузиш тезлиги – 30 тугунгача;
автоном масофа – 5700 миль;
экипаж – 267 киши.
Асосий қуроллар:
"Калибр" қанотли ракетаси – 2000 км гача
"Оникс" қанотли ракетаси – 800 км гача
"Уран" қанотли ракетаси – 260 км гача
18 км гача бўлган масофага эга "Кинжал" ҳаво мудофаа тизими
20 км дан ортиқ масофага эга 100 мм А-190-01 ўқотар қурол
иккита Ка-27 вертолёти ва “Орлан-10” дрони
Янгиликлар лентаси
0